Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

Жами: 26 та машғулот. 
26-ҳафта 


МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ 
 
1-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: сўз бойлигини ошириш, диққатни жамлашни, 
диққатни, фазовий тасаввурларни, хотирани ҳамда моторикани (йирик ва 
майда) ривожлантириш. 
1) “Мевалар” машқ-ўйини. 
Йўриқнома: болалар айлана бўлиб турадилар. Педагог-психолог тўпни 
биринчи болага ташлайди, у тўпни олиб, бирорта мева номини айтади ва тўпни 
педагог-психологга ташлайди. Кейин педагог-психолог тўпни кейинги болага 
ташлайди. Ўйин болаларга маълум бўлган барча “мевалар” айтилиб бўлгунга 
қадар давом этади. 
2) “Бурдон тести”. 
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир 
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдаги (1-илова) расмни топадилар ва 
бўяйдилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. 
Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу 
машғулотда шаклдаги қайси расмни бўяшни келишиб олиш керак. 
3) “Бармоқчалар” машқи. 
“Бармоқчалар” (шеър муаллифи: пед.ф.ф.д. (PhD) А.А.Турғунов) 
Қўлимизда бармоқчалар, 
Бешта улар бармоқчалар, 
Бошидаги зўр – бармоқ, 
Кўрсаткичу, ўрта бармоқ, 
Номсиз бармоқ ва жимжалоқ, 
Бизда бордир ўн бармоқ. 
Йўриқнома: Болалар шеърни айтиб, бармоқларини машқ қиладилар. 
Биринчи, машқни ўнг қўлда бажарадилар (чап қўл белида), кейин чап қўлда 
бажарадилар, (Бизда бордир ўн бармоқ, деганда икки қўллар бармоқларини 
машқ қиладилар). 
4) Дафтар билан ишлаш 
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан (ҳар бир бола учун 
алоҳида) тайёрланган (2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) чизадилар. 
5) “Ўтирамиз-турамиз” ўйини. 
Йўриқнома: Болалар стулчаларига яқин туриб, педагог-психологнинг 
айтган ва кўрсатган вазифаларини бажарадилар. Ўтирингболалар 
ўтирадилар, туринг – болалар турадилар. Педагог-психолог вазифаларни 
болалар билан биргаликда бажаради, шунигдек, атайлаб хато айтади. Болалар 
педагог-психолог айтган вазифаларни бажаришлари лозим. 
18 


19 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling