6) “Сеҳирли катакчалар”.
Йўриқнома: Болалар бармоқларини рангли ёки рақамлар ёзилган
катакчалар (3-илова) бўйлаб педагог-психологнинг (бирга бажарган ҳолда)
юқорига, пастга, ўнгга, чапга деган топшириғига кўра ҳаракатлантирадилар.
Бир неча марта айтгандан сўнг педагог-психолог болалардан қайси (рангдаги
ёки рақамдаги) катак тўхтаганларини айтишларини сўрайди (3-4 нафар
боладан). Болалар бу билан ранглар ва рақамлар бўйича билимларини ҳам
мустаҳкамлаб оладилар.
7) “Кетма-кетликни унутма” машқи.
Йўриқнома: Педагог-психолог қўлида 6-7 та рангдаги қаламларни
кўрсатади. 20 сониядан сўнг, уларни олиб қўяди ва болалардан уларнинг
жойлашуви кетма-кетлигини айтишларини сўрайди.
8) Рефлексия.
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат!
2-МАШҒУЛОТ.
Машғулот мақсади: диққатни жамлашни, диққатни, фазовий
тасаввурларни, эшитиш хотирасини, ихтиёрий хотирани ҳамда моторикани
(йирик ва майда) ривожлантириш.
1) “Мевалар” машқ-ўйини.
Йўриқнома: болалар айлана бўлиб ўтирадилар. Педагог-психолог тўпни
бирор мева номини айтади ва ёнидаги болага беради, бола тўпни олиб, педагог-
психолог томонидан айтилган мевани ва ўзи бирорта мева номини айтиб, тўпни
кейинги болага беради. Ўйин шу тартибда давом этади.
2) “Бурдон тести”.
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдаги (1-илова) расмни топади ва
бўяйдилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа.
Do'stlaringiz bilan baham: |