Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу  машғулотда шаклдаги қайси расмни бўяшни келишиб олиш керак.  3) “Бармоқчалар” машқи


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу 
машғулотда шаклдаги қайси расмни бўяшни келишиб олиш керак. 
3) “Бармоқчалар” машқи. 
“Бармоқчалар” (шеър муаллифи: пед.ф.ф.д. (PhD) А.А.Турғунов) 
Қўлимизда бармоқчалар, 
Бешта улар бармоқчалар, 


20 
Бошидаги зўр – бармоқ, 
Кўрсаткичу, ўрта бармоқ, 
Номсиз бармоқ ва жимжалоқ, 
Бизда бордир ўн бармоқ. 
Йўриқнома: Болалар шеърни айтиб, бармоқларини ҳаракатга 
келтирадилар. Биринчи, машқни ўнг қўлда бажарадилар, кейин чап қўлда 
бажарадилар, (Бизда бордир ўн бармоқ, деганда икки қўлларини кўтарадилар). 
4) Дафтар билан ишлаш 
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар. 
5) “Ўтирамиз-турамиз” ўйини. 
Йўриқнома: Болалар стулчаларига яқин туриб, педагог-психологнинг 
айтган ва кўрсатган вазифаларига амал қиладилар. Ўтиринг – болалар 
ўтирадилар, туринг – болалар турадилар. Педагог-психолог вазифаларни 
болалар билан биргаликда бажаради, шунигдек, атайлаб хато айтади. Болалар 
педагог-психолог айтган вазифаларни бажаришлари керак. 
6) “Сеҳирли катакчалар”. 
Йўриқнома: Болалар бармоқларини рангли ёки рақамлар ёзилган 
катакчалар (3-илова) бўйлаб педагог-психологнинг (бирга бажарган ҳолда
юқорига, пастга, ўнгга, чапга деган топшириғига кўра ҳаракатлантирадилар. 
Бир неча марта айтгандан сўнг педагог-психолог болалардан қайси (рангдаги 
ёки рақамдаги) катак тўхтаганларини айтишларини сўрайди (3-4 нафар 
боладан). Болалар бу билан ранглар ва рақамлар бўйича билимларини ҳам 
мустаҳкамлаб оладилар. 
7) “Намунадагидек йиғинг” машқи. 
Йўриқнома: 
Педагог-психолог 
аввалдан 
геометрик 
шаклларни 
тайёрлайди. Машғулотда болалар асосий шаклни йиғадилар. 
Эслатма: Педагог-психолог аввалдан тайёрлайди: 
биринчи: 4-иловадаги бир шаклни ҳар бир бола учун (чоп эттирган ҳолда) 
оддий оқ қоғозга (А5 листга) тайёрлайди; 
иккинчи: 4-иловадаги (иккисидан бирини) шаклни (масалан ўнгдаги 
квадратда 7та геометрик шакл бор) қирқиб тайёрлайди. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling