165
4. Ижодий иш жараёни.
5. Ижодий ишлар кўргазмаси ва тақдимоти.
Қўшимча: мавзу асосида таълимий ўйин.
Алоҳида эътибор қаратилади: витамин турлари ва уларнинг
инсон организми учун
аҳамияти.
Қуриш-ясаш ва математика
Мавзу:Дорихона
Мақсад: болалар турли қурилиш материалларидан фойдаланиб дорихона ясайдилар.
Керакли жиҳозлар: кубиклар, катта ва кичик ғиштчалар,
геометрик шакллар, лего
шакллари, витамин – дорилар учун жавон.
Фаолиятнинг бориши:
1. Дорихона ва ундаги витамин ва дорилар турадиган жавонлар расмларини кўриш.
2. Қурилиш материалларини ўрганиш, танлаш ва дорихона қурилишини
режалаштириш.
3. Витамин ва дорилар учун дорихона қуриш жараёни.
4. Жавонларни витаминлар билан тўлдириш.
5. Рағбатлантириш.
Қўшимча: “Дорихона” сюжетли ўйинини ўйнаш.
Алоҳида эътибор қаратилади: бажарилган ишнинг мустаҳкамлиги.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Сабзавотлар дўкони
Мақсад: болалар сабзавот дўкони сотувчиларининг меҳнатини
ижодий тасвирлай
оладилар, атрибутларни мақсадли ишлата оладилар.
Керакли жиҳозлар: «Сабзавот дўкони» расми, ўйин учун атрибутлар: пешлавҳа, раста,
касса аппарати,
харид учун саватча, қоғоз пуллар,
терминал,
карточкалар, АКТ.
Фаолиятнинг бориши:
1. Сабзавот дўкони расми ва АКТ намойиши.
2. Ролларни тақсимлаш.
3. Ўйин учун керакли атрибутларни танлаш.
4.Сюжетни ижро этиш.
5. Ижро этилган лавҳани таҳлил қилиш.
Қўшимча: сабзавотлардан салат тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: