166
4. Полиз экинлари аппликациясини уруғ (қовун, тарвуз)лар ёрдамида ясаш.
5. Тақдимот
Қўшимча:“Қовоқвой” болалар учун фильмидан лавҳа томоша қилиш
Алоҳида эътибор қаратилади:полиз экинларининг фойдали хусусиятлари.
Тил ва нутқ
Мавзу: Зарарли одатлар
ва уларнинг олдини олиш
Мақсад: болалар зарарли одатлар (тирноқни оғзига солиш, предметларни сўриш ва
чайнаш, бармоқларни қулоқ ва бурун тешигига солиш), уларнинг оқибатларини биладилар
ва бундай одатлардан сақланадилар.
Керакли жиҳозлар: мультфильм ёки слайд, зарарли ва
фойдали одатлар акс этган
расмлар, гигиенага тааллуқли расмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Зарарли одатлар ҳақида мультфильм ёки слайд намойиши.
2. “Фойдали одатларни кўрсат” ўйини (зарарли ва фойдали
одатлар акс этган расмлар
гилам устига қўйилади. Агар бола зарарли одатлар акс этган расмни олса хафа кайфиятга,
фойдали одатлар акс этган расмни олса хурсанд кайфиятга ёпиштиради).
3. Фойдали одатларни қарсаклар орқали аниқлаш ўйини.
4. Мавзу бўйича болаларнинг фикрларини тинглаш.
Қўшимча: шеърлар
ва эртакларни эслаш
Алоҳида эътибор қаратилади: зарарли одатлардан ўзини тийиш,
фойдали одатларни
сингдириш.
Фан ва табиат
Мавзу: Буюк сиймолар сиҳат-саломатлик ҳақида
Do'stlaringiz bilan baham: