Алоҳида эътибор қаратилади: болаларнинг жамоада ишлай олиш қобилияти, уларнинг
ижодий тафаккурини ривожланиши, ўзаро жамоавий муносабатлар жараёни.
Қуриш-ясаш ва математика
Мавзу:Ўйинлар шаҳарчаси
Мақсад: болалар кубиклар ва турли конструкторлардан ўринли фойдаланишни биладилар.
Керакли жиҳозлар: кубиклар, геометрик шакл, манзарали ўсимликлар тўплами, ўйинлар
шаҳарчаси тасвири туширилган суратлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Ўйинлар шаҳарчаси” мавзуси бўйича расмларни кўриб чиқиш.
2. Ўйинлар шаҳарчасининг қурилишини режалаштириш.
3. “Ўйинлар шаҳарчаси”ни конструкциялаш.
4. Болалар ишларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча: болаларга ўз композицияларини майда ўйинчоқлар (арчалар, гуллар,
ҳайкалчаларва шу кабилар) билан безашни таклиф этиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: қурувчи касбига қизиқиш ва ҳурматнинг ортиши.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Модалар ательеси (қўғирчоқ учун кўйлак)
Мақсад: болалар ўйин орқали модельер ва тикувчи касбини тасвирлаб берадилар.
Керакли жиҳозлар: турли гулли ва сидирға ипли матолардан намуналар, тасмалар,
қўғирчоқ кийимлари андозалари, чиройли кўйлаклар кийган қўғирчоқлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Қўғирчоқни кийинтирамиз” ўйини (тайёр кийимлар).
2. Ўз ишлари учун мато ва қўғирчоқ танлаш.
3. Ўз қўғирчоғи учун либос яратиш.
4. “Ясанган қўғирчоқлар” намойиши.
Қўшимча: кўйлаклар учун аксессуарлар таклиф этиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: қўл майда моторикаларининг ривожланиши ва ҳаёт
хавфсизлиги асослари.
Санъат
Мавзу: Севимли ўйинчоғим
Мақсад: болалар ўз севимли ўйинчоғининг расмини чизиш орқали қўғирчоқ ҳақидаги
фикрларини асослаб бера оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |