183
ИЮНЬ.
БИРИНЧИ ҲАФТА
БАХТЛИ БОЛАЛИК
Тил ва нутқ
Мавзу: Болалар байрами куни
Мақсад: болалар расм мазмунини сўзлаб берадилар.
Керакли жиҳозлар: мавзуга оид расм.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Болалар байрами куни” мавзусидаги расмларни кўриш.
2. Расм мазмунини сўзлаб бериш.
3. 1-июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”ни қандай ўтказганлиги
ҳақида суҳбат.
Қўшимча: болалар байрами кунига бағишланган шеърларни ёддан айтиб бериш.
Алоҳида эътибор қаратилади: болалар монологик нутқи.
Фан ва табиат
Мавзу: Қувноқ пуфаклар
Мақсад: болалар ҳавонинг хусусиятларига оид амалий тажрибалар ўтказадилар.
Керакли жиҳозлар:
целлофан пакет, пахта ёки пат, пуфак.
Фаолиятнинг бориши:
1. Целлофан пакетга ҳаво тўлдириш ва уни маҳкамлаш.
2. Пуфакни шишириш ва уни боғлаш.
3. Ҳавонинг ҳосил бўлиши ва бир жойда тўпланиш жараёнини таҳлил қилиш.
4. Целлофан пакет ва пуфакнинг оғзини бўшатиш жараёнида енгил жисм ёрдамида
(пахта ёки пат) целлофан пакет ёки пуфакдан чиқаётган ҳавонинг босимини
кузатиш.
5. Амалий тажрибани таҳлил қилиш.
Қўшимча: ҳавонинг кўз билан кўриб, қўл билан ушлаб бўлмаслиги, ҳаво
яна нималар
учун зарурлиги, ҳаво бўлмаса сайёрамизда нималар содир бўлиши мумкинлиги ҳақида
қўшимча маълумотлар бериш.
Алоҳида эътибор қаратилади: боланинг мавзу борасида қандай фикрга,
билимга эга
бўлганлиги, мавзуни тўғри таҳлил қила олиши.
Санъат
Мавзу: Биз бахтиёр болалармиз
Мақсад: болалар байрам таассуротларини қоғозда акс эттиришга ҳаракат қиладилар
.
Керакли жиҳозлар: бўёқлар, мўйқалам, қоғоз, мавзуга оид расмлар, намуна, сув идиши,
салфетка
Фаолиятнинг бориши:
1. Мавзуга оид расмларни кузатиш.
2. Намунани таҳлил қилиш.
3. Ишни режалаштириш.
4. Керакли анжомларни танлаш.
5. Ижодий фаолият.
6. Ижодий ишлар кўргазмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: