178
Фаолиятнинг бориши:
1. Ёз манзараси мавзусидаги расмларни кўриш.
2. Бостириб чизиш усули чизмаси билан танишиш.
3. Болалар ижодий иши.
4. Болалар ишларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча:пахтали чўпчалар усулини қўллаш мумкин.
Алоҳида эътибор қаратилади: болаларда ижодий тафаккурниниг ривожланиши.
Қуриш-ясаш ва математика
Мавзу: Экологик йўлакча
Мақсад: болалар экологик йўлакчани қуришда кубиклар ва
турли конструкторлардан
мақсадли фойдаланадилар.
Керакли жиҳозлар: кубиклар, геометрик шакл, манзарали ўсимликлар тўплами, экологик
йўлакчани тасвири туширилган суратлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Намуна ва экологик йўлакча мавзуси бўйича суратларни кўриб чиқиш.
2. Экологик йўлакча қурилишини режалаштириш.
3. Экологик йўлакчани конструкциялаш.
4. Болалар ишларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча: тарбиячи болаларга ўз композицияларини майда ўйинчоқлар (арчалар,
ҳайвонлар, қушлар, гуллар, ҳайкалчалар ва шу кабилар)
билан безашни таклиф этиши
мумкин.
Алоҳида эътибор қаратилади: болаларнинг жамоа бўлиб ишлашлари.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Ҳайвонот боғи
Мақсад: болалар йиртқич ҳайвонлар ва уларнинг яшаш тарзи ҳақида
билимларини
мустаҳкамлайдилар, ҳайвонот боғида ишлайдиган ходимлар касби билан танишадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: