Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Билиш 
жараёнининг 
ривожланиши
Йил фаслларининг ўзига хос белгилари тўғрисидаги тасаввурлар мустаҳкамланади.
Ижодий ривожланиш 
Қўғирчоқ театрини саҳналаштиради. Ўзини турли ролларда синаб кўради. Бола мусиқа асарини астойдил тинглайди ва 
уларга нисбатан эмоционал муносабат билдиради, эстетик идроки, мусиқа орқали оламни англайди. 
Ривожланиш марказлари 
Таълимий-тарбиявий фаолият 
Душанба 
Сешанба 
Чоршанба 
Пайшанба 
Жума 
Ресурслар 
Эркин 
фаолият 
Қуриш, ясаш ва математика 
Экологик 
йўлакча 
Спорт мажмуасини 
қурамиз 
Керакли ашёлар 
Сюжетли-ролли 
ўйинлар 
ва 
саҳналаштириш 
Қўғирчоқ театрини 
саҳналаштириш 
Ҳайвонат боғи 
Керакли ашёлар 
Тил ва нутқ
“Бу қачон бўлади? 
таълимий ўйини 
Фан ва табиат 
Спорт 
майдони 
учун чим тайёрлаш 
Керакли ашёлар 
Санъат
Расм иши: 
Ёз манзараси 
Аппликация 
Қуёшли кун 
Лой иши. 
Ширин тарвузлар 
Керакли ашёлар 
Умумий гуруҳ бўлиб ишлаш 
Нутқ 
ўстириш: 
“Мен ёзни қандай 
ўтказдим” 
мавзусида шахсий 
ҳаётдан 
ҳикоя 
тузиш 
Мусиқий 
ҳордиқ 
Керакли ашёлар 


177 
АВГУСТ. ТЎРТИНЧИ ҲАФТА 
ЁЗ ЎТДИ СОЗ
 
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш 
Мавзу: Қўғирчоқ театрини саҳналаштириш (болалар ихтиёрига кўра) 
Мақсад: болалар ўзини турли ролларда синаб қўғирчоқ театрини саҳналаштирадилар. 
Керакли жиҳозлар: қўғирчоқ театри анжомлари, қўғирчоқ кийимлари, чиройли кўйлаклар 
кийган қўғирчоқлар. 
Фаолиятнинг бориши:
1 Қўғирчоқ театри ҳақида суҳбат. 
2. Қўғирчоқ театри мавзусини танлаш. 
3. Қўғирчоқ театри намойиши. 
4. Болалар ишлари муҳокамаси ва рағбатлантириш. 
Қўшимча: болалар учун яратилган спектакль томоша қилиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: актёрлик сифатларининг тарбияланиши, ижрода ўзини 
эркин тутиши.
 
Тил ва нутқ
Мавзу:“Бу қачон бўлади?” таълимий ўйини 
Мақсад: болалар йил фаслларининг ўзига хос белгилари тўғрисидаги тасаввурлари 
мустаҳкамланади. Пишган меваларни хом мевадан фарқлайди, мевалар қаерда тезроқ 
пишишини (дарахт тагидами, соядами, ялангликдами ёки офтобдами) ва унинг сабаби 
натижаларини билиб оладилар. 
Керакли жиҳозлар: йил фаслларининг ўзига хос белгилари, боғ ва полиз, дала экинлари 
тасвирланган расмли карточкалар. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Расмларни томоша қилиш. 
2. :“Бу қачон бўлади?” таълимий ўйини 
Болалар расмга қараб фаслнинг тартибини, ўзига хос хусусиятларини сўзлаб берадилар. 
Полизда қачон қовун-тарвузлар, помидор, болгар қалампири, бодринглар пишади? Қачон 
олма, нок, беҳи, олча, гилос, олхўри, анжир, ўрик пишади? ва ҳакозо саволларга расмлар 
асосида жавоб берадилар. Пишган меваларни хом мевадан фарқлайдилар, мевалар қаерда 
тезроқ пишишини (соядами ёки қуёш нуридами) ва унинг сабаби натижаларини айтадилар. 
Қачон қуёш заррин нурларини тарқатади? Қачон асаларилар, қалдирғочлар 
уяларидан учиб чиқадилар ва ҳавода баланд парвоз қиладилар? 
Қачон қуёш тўқ қизил ёки олтин рангга киради? Қачон ой ва юлдузлар чиқади?
3. Ўйинни якунлаш ва муҳокама қилиш. 
4. Рағбатлантириш. 
Қўшимча: шеър ёки топишмоқлар айтиш. 
Алоҳида эътибор қаратилади: болалар нутқи, нутқда феъл замонлари қўшимчаларини 
тўғри қўллай олиш малакаси.

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling