Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Ижодий ривожланиш 
Пазллар ёрдамида камида 16 та бўлакдан иборат шакл йиғишни билади. Ҳамро буви ўйинчоқларини ясаш малакалари 
мустаҳкамланади. Ўйинларда ҳаётий вазиятлар, катталар меҳнатига тақлид қилади.
Ривожланиш марказлари 
Таълимий-тарбиявий фаолият 
Душанба 
Сешанба 
Чоршанба 
Пайшанба 
Жума 
Ресурслар 
Эркин 
фаолият 
Қуриш, ясаш ва математика  
Ўйинлар 
шаҳарчаси 
Пазлдаги 
ўйинчоқлар 
аксини йиғиш 
Керакли ашёлар 
Сюжетли-ролли ўйинлар ва 
саҳналаштириш 
Модалар 
ательеси 
(қўғирчоқ учун 
кўйлак) 
Керакли ашёлар 
Тил ва нутқ
Бармоқлар театри 
Фан ва табиат 
Сувости 
кемаси 
тажрибаси 
Бузилган 
ўйинчоқларни 
тузатиш 
Керакли ашёлар 
Санъат
Расм иши:
Бизнинг 
ўйин 
майдончамиз 
Аппликация: 
Севимли 
ўйинчоғим 
Лой иши: 
Ҳамро 
буви 
ўйинчоқлари 
Керакли ашёлар 
Умумий гуруҳ бўлиб ишлаш 
Нутқ ўстириш:
Менинг 
севимли 
ўйинларим 
Спорт 
ўйинлари 
Керакли ашёлар 


173 
АВГУСТ. УЧИНЧИ ҲАФТА 
ЎЙНАБ ЎРГАНАМИЗ
 
Тил ва нутқ 
Мавзу: Бармоқлар театри 
Мақсад: болалар бармоқ ҳаракатлари орқали нутқни ривожлантирадилар. 
Керакли жиҳозлар: АКТ, бармоқлар учун тўқилган-тикилган эртаклар қаҳрамонлари 
қўғирчоқлари. 
Фаолиятнинг бориши:
1. АКТорқали театрларнинг намойиши. 
1. Эртак қаҳрамонлари ва сюжетини ёдга олиш. 
2. Эртак қаҳрамонларини танлаш ва ролларни тақсимлаш. 
3. Ўйин жараёни. 
4. Болалар иштирокини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш. 
Қўшимча:Ўзбек миллий академик театр актёрлари ҳақида маълумот бериш.
Алоҳида эътибор қаратилади: ролларни бажариш жараёнида нутқнинг равонлиги. 
 
Фан ва табиат
Мавзу: Сувости кемаси тажрибаси 
Мақсад: болалар шўр сувнинг зичлиги чучук сувнинг зичлигидан оғир эканлигини билиб 
оладилар.
Керакли жиҳозлар: 2 дона шиша стакан, тоза сув, хом тухум, туз, қошиқ. 
Фаолиятнинг бориши:
1. 1-амалий иш: 1-стаканга тухум солинади ва унинг устидан сув қуйилади. Бу 
жараёнда болалар тухумнинг сувга чўкишини кузатадилар. 
2. 2-амалий иш: 2-стаканга сув қуйилади, унга 3 ош қошиқ туз аралаштирилади ва 
унга тухум солинади. Бу жараёнда болалар тухумнинг сув юзида сузиб юришини 
кузатадилар. 
3. Хулоса: Шўр сувнинг зичлиги чучук сувнинг зичлигидан анча оғир. Шунинг 
учун шўр сувда предметлар чўкмайди.
Қўшимча: денгиз сувида сузиш чучук сувда сузишдан осонлигини айтиш. 
Алоҳида эътибор қаратилади: амалга оширилаётган ҳар бир жараённи болалар томонидан 
изоҳланиши.
 
Санъат
 
Мавзу: Бизнинг ўйин майдончамиз
Мақсад: болалар ўйин майдончасини расм чизиш орқали тасвирлай оладилар. 
Керакли жиҳозлар:ўйин майдончаси тасвирланган расмлар, рангли бўёқлар, расм қоғози, 
мўйқалам, сув идиш, салфетка.
Фаолиятнинг бориши: 
1. Мавзу юзасидаги расмларни томоша қилиш. 
2. Расм мавзуси бўйича суҳбат. 
3. Иш жараёни. 
4. Болалар ишлари натижаларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
5. Болалар ишлари кўргазмаси. 
Қўшимча: болалар хоҳишига кўра майдончани қўшимча тарзда безашни таклиф этиш 
мумкин. 


174 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling