170
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Автобус
Мақсад: болалар автобус турларини фарқлайдилар.
Керакли жиҳозлар: ҳайдовчи кийими, салон ва ўриндиқлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Автобус турлари акс этган расмларни кўриб чиқиш.
2. Ролларни тақсимлаш.
3. Ўйин учун керакли атрибутларни танлаш.
4. “Автобусда кетаяпмиз” саҳнасини қўйиш.
5. Ижро этилган саҳнани муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча: “Автобус бекати” ўйини.
Алоҳида эътибор қаратилади: ҳаёт хавфсизлиги қоидалари.
Санъат
Мавзу: Ўз қўлимиз билан светофор ясаймиз
Мақсад: болалар картон ва иккиламчи материаллардан светофор ясайдилар ҳамда уни
қаерларда ишлатилишини тушунтириб бера оладилар.
Керакли жиҳозлар: светофор
тасвирланган расмлар, рангли қоғоз, картон,
иккиламчи
материаллар, қайчи, елим.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Шаҳардаги светофорлар” мавзусидаги расмларни кўриш.
2. Светофор ясаш чизмаси билан танишиш.
3.
Ишни режалаштириш
4. Иш жараёни.
5. Болаларнинг фаолияти натижасини муҳокама қилиш.
6. Рағбатлантириш.
Қўшимча: тайёр светофорни ҳовлидаги йўл ҳаракати майдончасига ўрнатиб “Йўл
белгилари” таълимий ўйинини ўйнаш.
Алоҳида эътибор қаратилади:йўлни кесиб ўтаётганда светофор чироқларига қараб ўтиш.
Санъат
Мавзу: Йўл
белгиларини ясаш
Мақсад: болалар йўл белгиларини ясашда пластилин ёки лойни айлантириш ва думалатиш
кўникмаларини ривожлантирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: