185
Керакли жиҳозлар: ўзбек ва жаҳон халқ
эртаклари асосидаги расмлар, топишмоқлар,
АКТ ёки альбом.
Фаолиятнинг бориши:
1. Сеҳрли эртаклар оламига саёҳат. АКТ ёки альбомдаги
эртаклар жамланмасини
томоша қилиш.
2. Викторина: Эртаклар номини бош ҳарфидан топ.
3. Викторина: Эртаклардаги фойдали маслаҳатлар.
4. Рағбатлантириш.
Қўшимча: ғолибларга медаль топширишни ташкил этиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: билим, кўникма ва малакаларни такомиллаштириш.
Тил ва нутқ
Мавзу: “Менинг орзуларим” мавзусида суҳбат
Мақсад: болалар
гапни грамматик жиҳатдан тўғри тузишга ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар: мавзуга оид расмлар, Билмасвойнинг хати.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Менинг орзуларим” мавзусига оид расмларни томоша қилиш ва ўз
орзуси
тасвирланган расмни танлаш.
2. Билмасвойнинг хати. Салом, болалар. Мен сизларга ўз орзуларимни ёзмоқчиман. Ёз
фасли ҳам кириб келди. Қуёш нурларини сочмоқда, атроф оппоқ қор билан қопланган.
Мен дўстим Дангасавой билан чўмилишни
яхши курамиз, шунинг учун чўмилишни
орзу қиляпман. Билимдон эса чўмилишни ёқтирмайди.
Мен уни биламан, у ёз бўйи
чанада учишни хоҳлайди. Болалар, биласизларми, яна нимани орзу қиламан? Ёз
фаслида
дарахтларда олма, бодринг, қулупнайлар пишади. Дарахт устига чиқиб олиб
уларни маза қилиб териб ейишни орзу қиламан. Айниқса, менга ёз
фаслининг январь
ойи ёқади. Болалар, сизлар ҳам ўз орзуларингизни менга ёзиб юборинглар.
3. Билмасвойнинг хатини муҳокама қилиш ва ундаги хатоларни топиш.
4. Ўз орзулари ҳақида ўртоқлари билан суҳбатлашиш.
5. Муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: