192
ИЮНЬ. УЧИНЧИ ҲАФТА
ЖОНЛИ ВА ЖОНСИЗ ТАБИАТ
Тил, нутқ ва саводхонликка ўргатиш
Мавзу: Ҳайвонот дунёси. Расмга қараб ҳикоя тузиш
Мақсад: болалар ҳайвонларни туркуми (судралувчи,
сут эмизувчи, ўтхўр...)га ажрата
оладилар, улар ҳақида қисқа ҳикоя туза оладилар.
Керакли жиҳозлар: АКТ, ҳайвонлар расмлари, намуна.
Фаолиятнинг бориши:
1. Расмлар ва слайдларни томоша қилиш.
2. Расмларга қараб ҳайвонларни
туркумлаарга ажратиш, дўстларига
ажратиш
сабабларини изоҳлаб бериш.
3. Туркумларларга ажратилган расмлар асосида ҳикоя тузиш ва сўзлаб бериш.
4. “Қайси ҳайвон қаерда яшайди?” ўйини.
Қўшимча: харитадан ёввойи ҳайвонлар яшайдиган жойларни аниқлаш.
Алоҳида эътибор қаратилади: болалар монологик нутқи.
Фан ва табиат
Мавзу: Ер ости қазилмалари
Мақсад: болалар архиологияга оид билимларини мустаҳкамлайдилар.
Керакли жиҳозлар: мавзу
асосида расмлар, АКТ, катта ҳажмдаги тувак ёки
махсус
идишларда беркитилган кўмир, тилла ва кумушни
акс эттирувчи ясама тангачалар,
архиологларнинг
махсус кийимлари, белкурак.
Do'stlaringiz bilan baham: