Фан ва табиат
Мавзу: Рангли пуфакчалар
Мақсад: болалар совун кўпикчалари ҳосил бўлишни кузатадилар ва улар ёрдамида расм
соладилар.
Керакли жиҳозлар: стаканда сув, суюқ совун (ёки идиш-товоқ ювадиган суюқлик) ёки
шампунь, найчалар, ҳар хил рангдаги бўёқлар, кичкина қошиқча, оқ қоғозлар.
Фаолиятнинг бориши:
1.
Рангли бўёқ тайёрлаш учун стакандаги сувга суюқ совун ёки шампунь, рангли
бўёқ солиш.
2.
Тайёрланган рангли бўёқлар найча билан қоғозга пуфланиб кўпикчалар ҳосил
қилиш.
3.
Қоғоздаги кўпикчаларга ижодий ёндашган ҳолда турли шакллар бериш.
4.
Ишлар тақдимоти.
5.
Амалий тажрибалар таҳлили ва хулоса.
Қўшимча: кичкина қошиқча ёрдамида совун пуфакчалари оқ қоғозга қуйилиб расм
чизилади
Алоҳида эътибор қаратилади: совун кўпикчалари ёрдамида чиройли расмлар чизишга,
болалардаги қизиқиш ва тажрибаларнинг натижалари.
Санъат
Мавзу: Менинг хонам
Мақсад: болалар ишга ижодий ёндашадилар, ранглар ва унинг анвойи турларини
биладилар, турли хил шакллардан композициялар ясаб, ишонч билан ишлайдилар.
Керакли жиҳоз ва материаллар: рангли қоғоз, қайчи, елим, фломастер, қалам, салфетка,
мато қийқимлари, намуна.
Фаолиятнинг бориши:
1. Намуна билан танишиш.
2. Ўз хонадаги жиҳозларни санаб ўтиш.
3. Санаб ўтилган жиҳозларни рангли қоғозлардан қирқиш.
204
4. Қирқилган жиҳозлардан ўз хонасини яратиш.
5. Рағбатлантириш.
Қўшимча: болалар аппликацияда тасвирлаган хоналарига ҳаёлан сайр қиладилар.
Эътиборга молик жиҳати: майда деталлардан йирик объектни ярата олиш
205
Do'stlaringiz bilan baham: |