203
Мавзу: “Оила” сюжетли-ролли ўйин
Мақсад: болалар ўйланган сюжет учун мустақил
шароит ярата олиш, ўйин
давомида
хайрихоҳлик хислатларини намоён этиш ва жамоада ўйнай олиш, тенгқурлари билан осон
мулоқотга кириша олиш малакаларига эга бўладилар.
Керакли жиҳоз ва материаллар: қўғирчоқ, ўйинчоқ идиш-товоқ, мебель, ўйин
атрибутлари.
Фаолиятнинг бориши:
1. Болалар ўртасида ролларни тақсимлаш (дада, ойи, бола ва ҳ.з.)
2. Марказни уй қилиб безаш.
3. Мустақил сюжетни ижро этиш.
4. Болалар ишларини таҳлил қилиш ва рағбатлантириш
Қўшимча қисм: тарбиячи кузатади, қўшимча сюжетни таклиф этади: сизларникига
меҳмон келади; дадангиз хизмат сафарига кетмоқда ва ҳ.з.
Эътиборга молик жиҳати: болаларнинг жамоада иноқ бўлиб ўйнашлари
, низоли
вазиятларни юмшатиш, мустақил қарор қабул қила олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: