64
АВ
ГУСТ. ИККИНЧИ ҲАФТА
КАТТАЛАРГА ҚУЛОҚ СОЛ
Қуриш-ясаш ва математика
Мавзу: Икки қаватли бино
Мақсад: болалар қурувчи касби тўғрисидаги маълумотларини бойитадилар, қурилиш
ишларида
иштирок этадилар, жамоа билан ҳамжихатликда ишлашга одатланадилар.
Керакли жиҳозлар: намуна, кубик, лего, қурилиш блоклари.
Фаолиятнинг бориши:
1. Вазифани тушунтириш.
2. Намунани ўрганиш.
3. Керакли жиҳозларни танлаш
4. Ижодий иш.
Қўшимча: тайёр ишни майда деталлар билан тўлдириш
Алоҳида эътибор қаратилади: ҳаёт хавфсизлиги асослари.
Тил ва нутқ
Мавзу:
Нима яхшию, нима ёмон
Мақсад: болалар яхшини ёмондан ажрата олишга ўрганадилар, қисқа гаплардан ҳикоя туза
оладилар.
Керакли жиҳозлар:
мавзуга оид расмли китоблар, расмлар, АКТ
Фаолиятнинг бориши:
1. Расмлар ва китобларни кўриб чиқиш.
2. Мавзуга мос видеороликни томоша қилиш
3. Расмлар асосида ўзаро суҳбат
4. Мавзу юзасидан содда гаплар билан ҳикоя тузиш
5. Муҳокама,
хулоса
Қўшимча: “Эгри ва тўғри” эртагини тинглаш.
Do'stlaringiz bilan baham: