Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
92
Мазкур таҳлил доирасида ҳукумат харажатлари ўзгаришининг
хусусий секторда инвестициялар ҳажмига ва миллий валютада
ажратилган имтиёзли кредитларнинг кредит бозорида мазкур турдаги
бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича фоиз
ставкасининг шаклланишига таъсири эмпирик баҳоланади.
Ҳукумат харажатлари ўзгаришининг хусусий секторда инвестициялар
ҳажмининг шаклланишига таъсирини эмпирик баҳолашда иқтисодиётда
амалга оширилаётган ислоҳотлар сабабли мамлакатимиз бўйича
олдинги давр фискал маълумотларининг ҳозирги вазиятни
тушунтириш имкониятининг пастлиги сабабли МДҲ мамлакатлари
учун 1996-2020 йиллар оралиғида шаклланган Жаҳон банки
маълумотларидан фойдаланилди.
𝒑𝒓𝒊_𝒊𝒏𝒗
𝒕
= 𝜷
𝟎
+ 𝜷
𝟏
𝒈𝒐𝒗_𝒄𝒐𝒏𝒔
𝒕
+ 𝜷
𝟐
𝑮𝑫𝑷_𝒈𝒓𝒐𝒘𝒕𝒉
𝒕
+ 𝜷
𝟑
𝒕𝒓𝒂𝒅𝒆_𝒐𝒑𝒆𝒏
𝒕
+ 𝜷
𝟒
𝒄𝒐𝒓𝒓𝒖𝒑𝒕
𝒕
+ 𝜺
𝒕
Бунда,
pri_inv
– хусусий секторга ажратилган инвестицияларнинг ЯИМга нисбати;
𝒈𝒐𝒗_𝒄𝒐𝒏𝒔 – жами ҳукумат харажатларининг ЯИМга нисбати;
corrupt
– коррупцияни тийиш рейтинг кўрсаткичи;
trade_open
– жами ташқи савдо ҳажмининг ЯИМга нисбати;
GDP_growth
– ўтган йилга нисбатан йиллик ЯИМ ўсиши.
Эмпирик таҳлил натижалари ҳукумат харажатлари ўзгаришининг
хусусий секторда инвестициялар ҳажмининг шаклланишига салбий ва
5 фоизлик эҳтимолий хатолик билан статистик жиҳатдан аҳамиятли
таъсирга эга эканлигини кўрсатди.
Хусусан, ҳукумат харажатларининг ЯИМга нисбатининг 1 фоиз
бандга оширилиши бошқа омилларнинг ўзгаришини инобатга олмаганда
хусусий секторда инвестициялар ҳажми ЯИМга нисбатининг 0,3 фоиз
бандга камайишига олиб келиши маълум бўлди.
Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон иқтисодиётида ҳам Классик
назариясига асосланган “сиқиб чиқариш” (crowding-out) гипотезаси ўз
тасдиғини топиши мумкинлигини англатади.
Шунингдек, хусусий секторда инвестициялар ҳажми ўзгаришини
белгилаб берувчи омиллар сифатида ЯИМ ўсиши, ташқи савдога
очиқлилик даражаси ва коррупцияни тийиш кўрсаткичи олинган бўлиб,
мазкур мустақил ўзгарувчиларнинг инвестицияларга таъсир доираси
Do'stlaringiz bilan baham: |