Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
93
ташқи савдога очиқлик даражасини эса
0,07 фоиз бандга ўсишини
таъминлашини кўрсатган бўлса,
коррупцияни тийиш кўрсаткичининг
1 бандга яхшиланиши эса инвестициялар ҳажмининг
ЯИМга нисбатини
қарийб
0,14 фоиз бандга ижобий ўзгаришига сабаб бўлиши маълум
бўлди.
Шунингдек, имтиёзли кредитларнинг кредит бозорида мазкур турдаги
тижорий кредитлар
фоиз ставкасининг шаклланишига таъсири
мамлакатимиз учун 2017-2021 йиллар оралиғидаги ойлик маълумотлар
асосида қуйидаги кўринишда эмпирик баҳоланди.
𝒊𝒏𝒕𝒆𝒓𝒆𝒔𝒕
𝒕
= 𝜷
𝟎
+ 𝜷
𝟏
𝒍𝒏_𝒍𝒐𝒂𝒏
𝒕
+ 𝜷
𝟐
𝒊𝒏𝒇
𝒕
+ 𝜺
𝒕
Бунда,
interest
– миллий валютада тижорат шартлари асосида ажратилган
кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставка;
ln_loan
– миллий валютада имтиёзли шартлар асосида ажратилган
кредитлар ҳажми;
inf
– ўтган йилнинг мос чорагига нисбатан инфляция даражаси;
Мазкур таҳлил бўйича олинган натижалар имтиёзли
кредитлаш
амалиётининг қўлланилиши, яъни иқтисодиётда имтиёзли кредитлар
ҳажмининг
ортиши
кредит
бозорида
фоиз
ставкаларининг
кўтарилишига сабаб бўлишини кўрсатди.
Бунда, миллий валютада имтиёзли
шартлар асосида ажратилган
кредитлар ҳажмининг
10 фоизга ошиши миллий валютада тижорат
шартлари асосида ажратилган кредитлар бўйича
фоиз ставкасининг
0,7 фоиз бандга кўтарилишига, шунингдек,
кредит фоиз ставкасининг
шаклланишини белгилаб берувчи омиллар сифатида инфляция
даражасининг 1 фоиз бандга ошиши кредит бозорида миллий валютадаги
кредит фоиз ставкасининг
0,12 фоиз бандга ўсишига сабаб бўлиши
аниқланди.
Бундан ташқари, ЯИМда давлат якуний харажатлари улушининг
ортишини узоқ муддатли истиқболда иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига
таъсирини ўрганиш мақсадида Жаҳон банки
маълумотлари базасидан
51 давлатнинг (шундан, 19 таси юқори даромадли (high income), 15 таси
ўртачадан юқори даромадли (upper middle income) ва 17 таси ўртачадан
қуйи даромадли (lower middle income) давлатлар) макроиқтисодий
кўрсаткичлари ўрганилди.
Давлат харажатларининг ЯИМдаги улуши ўзгаришининг реал
иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига таъсири ўрганилганда, ушбу давлатлар
кесимида давлат якуний харажатларининг ЯИМдаги улушининг
1 фоиз