Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
90
 
Хусусан, Нақвининг (2002) VAR модели ёрдамида амалга оширган 
эмпирик таҳлили натижаларига кўра, Покистон иқтисодиётида ҳукумат 
инвестицион 
харажатларининг 
ортиши 
хусусий 
секторда 
инвестицияларнинг ижобий шаклланишига сабаб бўлган. Шу билан 
бирга, иқтисодчилар Аккина ва Челебининг (2002) эмпирик тадқиқотлари 
хулосаларига кўра, Туркияда давлат харажатлари оширилишининг 
хусусий сектордаги инвестицияларга “сиқиб чиқариш” таъсири 
гипотезаси ўз тасдиғини топган
Шунингдек, Атукереннинг (2005) 1970-2000 йиллар давр оралиғида
25 та ривожланаётган иқтисодиётлар учун амалга оширган тадқиқот 
натижаларида 11 та давлатда “сиқиб чиқариш” таъсирининг мавжудлиги,
14 тасида эса мавжуд эмаслиги аниқланган. Бундан ташқари, Эрден ва 
Ҳолкомбнинг (2005) тадқиқот хулосаларига кўра, “сиқиб чиқариш” таъсири 
аксарият ҳолатларда ривожланган иқтисодиётларга хос бўлиб, 
ривожланаётган давлатларда эса ҳукумат инвестицион харажатларининг 
ортиши хусусий секторда инвестицияларнинг ошишига акселератор 
сифатида хизмат қилади. 
1-
расм. ЯИМнинг харажатлар усули бўйича компонентлари улуши
 
Манба: Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. 
Ўзбекистон шароитида сўнгги йилларда иқтисодиётда амалга 
оширилаётган таркибий ислоҳотларнинг самараси ўлароқ ЯИМда давлат 
харажатлари улушининг сезиларли даражада ошиши кузатилди. 
Хусусан, давлат якуний харажатларининг ЯИМдаги улуши 2016 йилдаги
14 фоиздан 2020 йилда 17 фоизгача ошиб борган бўлса, асосий 
капиталга марказлашган инвестицияларнинг улуши 2016 йилдаги
4 фоиздан 2019 йилда 10 фоизгача ортган бўлиб, пандемия шароитида 
2020 йилда 7 фоизга тенг бўлди.



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling