Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
86
Моделнинг авторегрессив қисми (AR – Auto-regressive) эрксиз
ўзгарувчининг (бизнинг моделда муомаладаги нақд пул маблағлари
қолдиғи ўзгариши) ўзининг олдинги қийматларининг функцияси
эканлигини тахмин қилса, ўртача ҳаракатланиш қисми (MA – Moving
average) эса доимий тасодифий шокларни қўшиш имконини беради.
Муомаладаги нақд пул маблағлари қолдиғи ўзгариши мавсумий
характерга эга бўлиб, ундаги мавсумийликлар қуйидаги шартли
ўзгарувчилар орқали қамраб олинади:
1)
ҳафталик: муомаладаги нақд пулларнинг ҳафта якунидан олдин
(жума кунлари) ортиши кузатилиб, дам олиш кунларида аҳолига
банкоматлардан ечиб олиш учун етарлича маблағларнинг
жойлаштирилиши билан изоҳланади;
2)
ойлик: иш ҳақи ва пенсия тўловларининг амалга оширилиши
сабабли ойнинг биринчи ярмида муомаладаги нақд пул
ҳажмларининг ортиши ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий
тўловларнинг амалга оширилиши ҳисобига ойнинг иккинчи ярмида
қисқариши кузатилади;
3)
йиллик: асосан II-III чоракларда муомаладаги нақд пулларнинг
ортиши ҳамда қолган чоракларда қисқариши кузатилади ва бу аҳоли
харид фаоллигининг айнан ушбу даврда сезиларли ортиши билан
тушунтирилади;
4)
календар таъсири: байрамлар сезиларли таъсирга эга бўлиб,
байрам олди кунлари муомаладаги нақд пулларнинг сезиларли
ортиши кузатилади.
Модел қуйидаги кўринишга эга:
DL_CIC = β
0
+ β
1
*AR(1) + β
2
* AR(2) + β
3
* AR(21) + β
Do'stlaringiz bilan baham: |