Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
84
3.
Марказий банк интервенциялари.
Ички валюта бозорига
интервенцияларни амалга оширишда Марказий банк 2018 йилдан буён
“олтин-валюта захиралари нейтраллиги” тамойилига асосланиб
келмоқда ва бунда йиллик соф интервенциялар ҳажми қимматбаҳо
металлар хариди суммаси доирасида амалга оширилади. Марказий банк
қимматбаҳо металлар хариди натижасида иқтисодиётда
юзага келадиган
қўшимча ликвидликни ички валюта бозорига интенверциялари орқали
тўлиқ стерилизация қилиб боради.
Ушбу омилнинг прогнози айнан нейтраллик тамойилидан келиб чиқиб
амалга оширилади ва бунда ички валюта бозоридаги
талабнинг
мавсумийлиги (асосан йилнинг II-III чоракларида ортиши),
таклиф
омилларининг шаклланиши, Молия вазирлиги ва ЎТТЖ
томонидан
валюта олди-сотдиси бўйича амалга ошириладиган операциялар
тегишлича ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: