Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
80
 
DC/EP 
– юанда ифодаланган Хитой Халқ банкининг тўғридан-тўғри 
мажбурияти ҳисобланади, лекин тўлов хизматлари воситачилар (ваколатли 
операторлар) томонидан реал вақт режимида амалга оширилади. Марказий банк 
вақти-вақти билан битимларнинг нусхаларини воситачилардан олади. Бу ёндашув 
рискларнинг фақат Марказий банкка концентрациясини ва мавжуд молия 
институтларининг тўлов операцияларига аралашувини олдини олади. 
Воситачи агентликларнинг транзакция маълумотларини аввал ўзида сақлаб, 
сўнг Марказий банкка доимий равишда тақдим этишлари фойдаланувчиларнинг 
бир-биридан аноним бўлишини таъминлайди, шунингдек, Марказий банкка 
пруденциал тартибга солиш учун ҳамда пул ювиш ва бошқа жиноий 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун керакли маълумотларни кузатиш учун 
имкон беради.
Марказий банк раҳбарларининг МБРВ бўйича нутқлари йиғма сони
 
Манба: Халқаро ҳисоб-китоблар банки. 
Бундан ташқари, қуйидаги графикдан йил сайин тобора кўпроқ 
Марказий банк раҳбарлари ва бошқарув кенгаши аъзоларининг МБРВлар 
борасида ижобий фикрлари кўпайиб бормоқда. 2017 ва 2018 йилларда 
уларнинг кўпчилиги МБРВларига, айниқса, чакана шаклига нисбатан 
салбий ва шубҳали позицияда эди. 2018 йил охиридан бошлаб чакана ва 
улгуржи МБРВлар бўйича ижобий қарашлар сони ошди ва 2020 йил 
ўрталаридан кейин салбий позициядан кўра ижобий ёндашишлар кўпроқ 
бўлиб келмоқда (1-расм)
Коронавирус пандемияси онлайн ва контактсиз тўловларнинг 
аҳамиятини кескин ошириб, истеъмолчиларнинг тез, арзон ва ишончли 
пул ўтказмаларига бўлган талабини кучайтириб юборди ва тўлов 
тизимларининг операцион рискларини камайтириш усули сифатида 
рақамли валюталарнинг ривожланишини янада тезлаштирди. 



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling