Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
79
 
Рақамли рубль Россия банки томонидан мавжуд пул шаклларига қўшимча 
равишда рақамли шаклда чиқарилади. Фуқаролар ва корхоналар ўз эҳтиёжларидан 
келиб чиқиб, ўз пулларини бир шаклдан иккинчисига, яъни рақамли рублдан нақд 
пулга ёки банк ҳисоб рақамига ва аксинча тартибда эркин ўтказишлари мумкин 
бўлади. 
Рақамли рубль махсус электрон ҳамёнда сақланадиган такрорланмас рақамли 
код кўринишида бўлади. Рақамли рублни бир фойдаланувчидан бошқасига ўтказиш 
рақамли кодни битта электрон ҳамёндан бошқасига ўтказиш шаклида амалга 
оширилади. 
Россия банки рақамли валютани чиқаришнинг 4 та моделини ишлаб чиққан: 
А модел – Марказий банк банклараро ҳисоб-китоблар учун электрон 
ҳамёнлар очади. 
Б модел – Марказий банк МБРВ платформасида мижозларнинг ҳамёнини 
очади ва сақлайди, шунингдек улар бўйича ҳисоб-китобларни ўзи амалга оширади. 

модел – Марказий банк мижозларнинг ҳамёнини МБРВ платформасида 
очади ва сақлайди. Бироқ банклар ёки молиявий ташкилотлар воситачи вазифасини 
бажарадилар, мижозлар электрон ҳамёнларини очадилар ва улар бўйича ҳисоб-
китобларни амалга оширадилар. 
Д модел – Марказий банк банклар ва молиявий воситачилар учун МБРВдаги 
электрон ҳамёнлар очади ва уни юритади. Банклар ва молиявий воситачилар эса 
мижозлар учун МБРВ платформасида электрон ҳамёнлар очадилар, сақлайдилар 
ва улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширадилар. 
Мижозлар томонидан МБРВ платформасида ҳисоб-китоблар амалга 
оширилганда махфийлик кафолатланади, бу банклар ва молиявий воситачиларга 
(C ва Д моделларида) мижозларнинг электрон ҳамёнлари бўйича фақат 
идентификация маълумотларига кириш ҳуқуқининг берилишини назарда тутади, 
аммо тўловларнинг мақсади ва мазмуни ҳақида маълумотларга киришни 
таъминламайди. 
Яъни 
МБРВ 
инфратузилмаси 
фойдаланувчилар 
учун 
маълумотларнинг махфийлигини кафолатлайди, лекин битимларнинг анонимлигини 
эмас. МБРВ орқали тўловларни амалга ошириш учун идентификация талаб 
қилинади ва маълумотлар Марказий банк платформасида қайд этилади.
Хитойда эса МБРВ лойиҳаси бўйича ишлар 2014 йилда бошланган ва 
2020 йилда ҳокимият DC/EP (Digital Currency/Electronic Payment – 
Рақамли валюта/Электрон тўлов) деб номланган валютани оммавий 
синовдан ўтказишни бошлади.
Хитой 2022 йил Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада 
ўйинларида DC/EP дан тўлиқ фойдаланишга ўтишни режалаштирмоқда. 
Барча жорий МБРВ лойиҳалари орасида Хитой Халқ банкининг DC/EP 
лойиҳаси ҳозирча энг илғор даражада ривожлантирилган. 
DC/EP онлайн транзакциялар учун қулайлик яратиш билан бир қаторда, 
шунингдек, мобил тўловлар бозорининг 94 фоизини эгаллаб олган Alipay ва WeChat 
Pay мобил тўлов операциялари дуополияси шароитида рақобат муҳитини яратади. 
Ҳозирги синов босқичидан сўнг DC/EP нақд пулга қўшимча тўлов воситаси бўлади, 
лекин нақд пулни тўлиқ алмаштириш кўзда тутилмаган. 



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling