Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


валюталари (кейинги ўринларда МБРВ


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

валюталари (кейинги ўринларда МБРВ) (CBDC – Central bank digital 
currency) 
операциялар марказлашмаган шаклда, яъни тўловчи ва қабул 
қилувчи ўртасида молиявий воситачи иштирокисиз тўғридан-тўғри амалга 
ошириладиган электрон шаклдаги Марказий банк валютаси сифатида 
таърифланади. Шу хусусияти МБРВни бошқа мавжуд пул шаклларидан 
ажратиб туради. 
МБРВнинг яна бир ўзига хос хусусияти унинг оммабоплиги бўлиб, бу 
ҳозирги вақтда Марказий банк эмиссия қиладиган валюталарнинг фақат 
битта шакли – нақд пулга хосдир. 
Пулнинг электрон шакли нақд ва нақд бўлмаган пулларнинг хусусиятлари ва 
афзалликларини бирлаштиради. Бироқ, баъзи фарқли жиҳатлари мавжуд

Нақд пулдан фарқли равишда электрон пул юқори даражада бўлиниш ва 
кўчувчанлик имкониятига, эмиссия қилиш, етказиш ва сақлаш харажатининг 
жуда кичиклиги, кам эскириш ва юқори хавфсизлик хусусиятларига эга; 

Шахсий маълумотлар мажбурий бўлган нақдсиз пул муомаласидан фарқли 
равишда электрон пуллар билан ҳисоб-китобларда пул қабул қилувчининг 
реквизитларини билиш кифоя, бу эса операциялар анонимлигини 
таъминлайди. 
Давлат ва хусусий электрон пулларни фарқлаш лозим. Давлат электрон 
пуллари – давлат тўлов тизимининг ажралмас қисми бўлиб, унинг эмиссияси ва 
муомаласи миллий қонунчилик асосида амалга оширилади. Хусусий электрон 
пуллар – бу эмиссияси ва муомаласини ўз қоидаларига кўра тартибга солувчи 
нодавлат тўлов тизимлари валютасидир. Кўпинча улар миллий ёки хорижий 
валютага, ёки олтин нархига боғлиқ, лекин давлатлар хусусий электрон пулларнинг 
ишончлилиги ва ликвидлигини кафолатламайдилар
Бугунги кунда хусусий электрон пулларнинг криптовалюталар деб 
аталадиган тури айниқса оммалашмоқда. 
Марказий банклар томонидан рақамли валюталарни чиқариш 
имкониятларидан бири блокчейн технологиясидан (ёки Distributed Ledger 
Technology 
– тарқатилган реестр технологияси) фойдаланишдадир. 



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling