Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

маржинал тақсимотлар дейилади). Ва ниҳоят, қидирилаётган 
параметрларнинг нуқтавий баҳосини (point estimate) ва аниқлик 
ўлчовларини ҳосил қилиш учун p(β|Y) ва p(Σ|Y) ларнинг мос математик 
кутилмаси ва дисперцияси осонликча таҳлил қилиниши мумкин.
Лекин амалиётда кўпинча p(β, Σ|Y) дан маргинал тақсимотларни 
аналитик жиҳатдан келтириб чиқарилиши жуда қийин ёки ҳатто имконсиз 
бўлиши мумкин.
Бу муаммо эса Монте Карло симуляция усулларига таянган сон 
орқали чиқариш йўли билан ҳал қилиниши мумкин
7

7
Батафсил маълумот учун қаранг: “Қисқа муддатли инфляция прогнозлари: вектор 
авторегрессив моделини Байес усулида баҳолашнинг батафсил баёни (BVAR)”, Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки, 2021 йил, июль. 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
75
 
Ўзбекистон учун модель татбиқи ва прогнозлар 
Вектор авторегрессив моделини чораклик асосда қуриш учун 4 та 
макроиқтисодий 
кўрсаткичлардан 
эндоген 
ўзгарувчи 
сифатида 
фойдаланилди. Улар инфляция, ЯИМнинг реал ўсиши, банклараро 
ўртача тортилган депозит фоиз ставкаси ва сўмнинг АҚШ долларига 
нисбатан курсининг ўзгариши.
Барча маълумотлар йиллик фоиз кўринишида. Маълумотлар 2010 
йилнинг I чорагидан 2021 йилнинг III чорагига қадар бўлган даврни 
қамрайди. Маълумот манбалари Ўзбекистон Республикаси Давлат 
статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 
ҳисобланади. 
VAR модели параметрларини баҳолаш 
Мазкур ишда барча ҳисоб-китоблар MATLAB
® 
дастури ёрдамида 
амалга оширилди. Моделни тузишда VAR тартиби сифатида 4 та лаг 
олинди. Модель баҳоланишидан олдин, инфляция бўйича маълумотлар 
стандарт 
X13-ARIMA-SEATS 
усули 
ёрдамида 
мавсумийликдан 
тозаланди.
Модель параметрлари Гиббс танланма ҳосил қилувчиси ёрдамида 
баҳоланиб, бунда модель коэффициентлари априор тақсимоти сифатида 
Миннесота априоридан фойдаланилди. Гиббс танланма ҳосил қилувчиси 
такрорланишлари сони 25 000 тани ташкил этиб, бунда охирги

500 такрорланиш натижаларидан модель параметрлари тақсимотини 
шакллантириш ва прогнозларни ҳосил қилиш учун фойдаланилди. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling