Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
81
 
I
. Рақамли валюталарни жорий этиш омиллари 
Марказий банклар ўртасида рақамли валюталарнинг фаол 
муҳокамаси бир қатор омилларга боғлиқ: 
1. 
Пул-кредит муносабатларини рақамлаштиришга талабнинг 
ортиши. Марказий банкларнинг рақамли валюталари, хусусий 
компанияларнинг рақамли пулларидан фарқли ўлароқ, регулятор 
томонидан кафолатланади, бу эса тизимнинг ишончлилик даражасини 
оширади. Хусусий секторга тегишли бошқа рақамли валюталарнинг 
(масалан, Фейсбук ЛИБРАси) кириб келишига рухсат берилиши, пул 
муомаласи трансформациясининг тезлашиши ва молиявий хизматлар 
оммабоплигининг ошиши янги юзага келган молиявий оқимлар устидан 
марказлашган назоратнинг мавжуд эмаслиги шароитида молиявий 
барқарорликка потенциал таҳдид солади. 
2. 
Рақамли валюта банкларнинг технологик компаниялар билан 
рақобати шароитида молиявий майдонда рақобатни кучайтириш учун 
мўлжалланган. Чакана рақамли валюталар молиявий инклюзивлиги, 
яъни оммабоплиги, шаффофлиги ва арзонлиги туфайли тижорат 
банклари учун асосий рақобатчига айланиши мумкин. Чунки бу усулдаги 
тўловларда иқтисодий агентларга молиявий операцияларни минимал 
харажатлар билан эркин (ҳеч қандай воситачисиз) амалга ошириш 
имконияти берилади. 
3. 
Рақамли валютанинг дастурлаштирилиши ва шаффофлиги 
туфайли тартибга солиш органларига пул-кредит соҳасини назорат қилиш 
осонроқ бўлади. Тўловлар оқими тўғрисидаги шаффоф маълумотлар 
макроиқтисодий статистика сифатини яхшилайди. 
4. 
Шахсий маълумотларни учинчи шахслардан ҳимоя қилиш нуқтаи 
назаридан 
тўловлар 
махфийлигининг 
ошиши, 
трансчегаравий 
ўтказмаларнинг юқори тезлиги, пул ўтказмалари учун тўловларнинг 
пастлиги ёки тўловларсиз амалга оширилишини таъминлайди. 
5. 
Рақамли валюта тўловларининг шаффофлиги ва натижада, 
рақамли маблағлардан мақсадли фойдаланишни кузатиш имконияти 
туфайли коррупцияга қарши курашда ноёб воситага айланиши мумкин.

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling