Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
94
 
бандга ортиши узоқ муддатли истиқболда реал ЯИМ ўсишининг 
0,24 фоиз бандга қисқаришига таъсир этиши маълум бўлди. 
Давлат 
якуний 
харажатларининг 
ЯИМга 
нисбати 
(сўнгги
10 йилликда ўртача) Қозоғистонда 10 фоиз, Тожикистонда 12 фоиз
Арманистонда 13 фоиз, Туркия ва Грузияда 14 фоиз, АҚШда 
15 фоиз ва Хитойда 16 фоиз доирасида шаклланган. Жаҳон банки 
маълумотларига кўра, сўнгги 10 йилликда мамлакатимизда давлат якуний 
харажатларининг ЯИМга нисбати ўртача 14,4 фоизни ва 2020 йилда 
17 фоизни ташкил этган. 
Бундан хулоса қилиш мумкинки, ЯИМ таркибида давлат якуний 
харажатлари улушининг ортиши таркибий иқтисодий ислоҳотлар амалга 
оширилаётган ҳолатда вақтинчалик иқтисодий ўсишга ижобий таъсирга 
эга бўлиб, узоқ муддатли истиқболда хусусий секторга бўлган “сиқиб 
чиқариш” таъсири орқали иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига салбий 
таъсир кўрсатади
Давлатнинг “сиқиб чиқариш” таъсири иқтисодиётнинг келгуси 
ривожланиши учун муҳим бўлган асосий ишлаб чиқариш ва 
инфратузилма объектларига харажатларни амалга ошириш орқали 
ҳам юзага келиши мумкин бўлиб, хусусий секторнинг барқарор ўсишини 
таъминлаш мақсадида ушбу йўналишлардаги лойиҳаларга ҳам хусусий 
компанияларни кенг жалб этиш, шу жумладан, давлат-хусусий 
шерикчилик лойиҳалари кўламини кенгайтириш муҳим қадамлардан 
ҳисобланади. 
Шунингдек, давлатнинг банкларга марказлашган ресурслар тақдим 
этиш ҳажмини ва имтиёзли кредитлаш амалиётини қисқартириш 
иқтисодиётнинг барча субъектлари учун тенг шароитлар яратиш, банк 
тизимини хусусийлаштириш ва банкларнинг ички бозордан депозитларни 
жалб этишини рағбатлантиришда муҳим омиллар ҳисобланади. Шу 
нуқтаи назардан, узоқ муддатли барқарор инкльюзив иқтисодий ўсиш 
кўрсаткичларига эришиш мақсадида давлат харажатларининг ва умуман 
иқтисодиётда давлат улушининг қисқартирилишихусусийлаштириш 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling