Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
10
 
1-
расм. Халқаро валюта 
жамғармасининг жаҳон иқтисодиёти 
ўсиши бўйича прогнозлари
2-
расм. Жаҳон банкининг жаҳон 
иқтисодиёти ўсиши бўйича 
прогнозлари
 
Манба: ХВЖ, Жаҳон иқтисодий истиқболлари 
(Октябрь, 2021 йил) 
Манба: Жаҳон банки, Европа ва Марказий 
Осиё иқтисодий истиқболлари. 
Бунда, асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари 
нархларининг кескин ошиши фонида аксарият давлатларда шаклланган 
жорий инфляцион жараёнларнинг вақтинчалик хусусиятга эга 
бўлиши кутилаётган бўлиб, инфляцияни пасайтириш бўйича амалга 
ошириладиган пул-кредит сиёсати чоралари таъсирида келгуси йил 
якунига қадар асосий савдо ҳамкорларимизда ҳам инфляция 
даражасининг ўзининг мақсадли кўрсаткичига қадар пасайиши 
кутилмоқда.
Ўрта муддатли истиқболда асосий ривожланаётган давлатларда пул-
кредит шароитларининг жорий қатъийлаштириб бориш фазасининг 
якунланиши нейтрал ёки рағбатлантирувчи фазага ўтиш ва юқори 
иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришиш имконини беради. 
Иқтисодий фаолликнинг тикланиши ва нефт нархининг юқори 
даражада сақланиб қолиши шароитида 2022 йилда ҳам асосий савдо 
ҳамкорларимиз миллий валюталари алмашув курсларида кескин 
ўзгаришлар 
(доллар 
индекси 
ўзгариши 
таъсиридан 
ташқари) 
кутилмаяпти.
Бу ўз навбатида, миллий валютамиз алмашув курсига ҳам ташқи 
босим эҳтимолини пасайтиради, реал самарали алмашув курси ўзининг 
узоқ муддатли тренди доирасида бўлади. 



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling