Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

1-
расм. Олтин нархи ўзгариши
(1 трой унция учун АҚШ долларида) 
2-
расм. Брент маркали нефт нархи 
ўзгариши (1 баррел учун АҚШ долларида) 
 
 
Манба: Gold Price ва Markets Insider (businessinsider.com) 
2021 йилнинг ўрталаридан ҳозирги кунга қадар қимматбаҳо металл нисбатан 
барқарор зонада бўлиб, нархларда сезиларли оғишлар кузатилмаяпти. Тебранишлар 
оралиғи 1 730 - 1 800 АҚШ долларини ташкил этиб келмоқда. 
Олтин бозори 2022 йилда бир-бирига боғланган кўплаб омиллар билан ўзаро 
алоқадордир. 2020-2021 йилларда АҚШ Федерал захира тизими, ЕМБ ва бошқа 
марказий банкларнинг ўта юмшоқ пул-кредит сиёсатлари дунёда реал фоиз 
ставкаларининг пасайишига олиб келди.
Шу аснода, олтин ишонч камроқ бўлган молиявий активларга нисбатан янада 
фойдали ва жозибадор инвестиция объектига айланиб нархи кўтарила бошлади. Бироқ, 
2021 йилнинг биринчи ярмига қараладиган бўлса, тахмин қилинаётган юқори фоиз 
ставкалари олтин нархи динамикасига қарама-қарши таъсир ўтказди. 
2020 йилнинг сентябридан 2021 йилнинг сентябригача бўлган даврда қимматбаҳо 
металлар нархи ўртача 6,6 фоизга пасайди.
Иқтисодчилар томонидан яқин келажакда нархларни юқори даражада сақланиб 
туришига таъсир этувчи омиллар сифатида – хомашё нархларининг глобал ўсиши ва 
дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг кескин сақланиб қолаётганлиги баҳоланмоқда. 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
20
 
Нефт бозори 
2021 йилда жаҳон нефт бозорида нархларнинг ўсиш тенденцияси кузатилди. Брент 
маркали нефт нархи 2021 йил бошидан сентябргача бўлган даврда 55 фоизга (1 баррел 
нефт учун 51 АҚШ долларидан 79 АҚШ долларигача) ошди (2-расм). Нефт нархининг 
асосий драйверлари сифатида:

нефтнинг 
энг 
йирик 
импортёри 
ҳисобланадиган 
Хитойда 
энергия 
муаммоларининг мавжудлиги ва табиий газнинг глобал тақчиллиги; 

жорий йилнинг август ойида АҚШнинг Шарқий соҳилида юз берган тўфонлар 
таъсирида Мексика кўрфазида нефть қазиб олишнинг издан чиқиши ва АҚШдаги глобал 
захираларнинг кескин камайиши; 

нефтга бўлган талабнинг ўсиб бориши. ОПЕК ва Халқаро энергетика 
агентлигининг жорий йилнинг сентябрь ойи бошида янгиланган маълумотларига кўра, 
нефтга талаб 2022 йилнинг иккинчи чорагига қадар кунига 100 миллион баррелдан 
ошади; 

шимолий яримшарда совуқ киш келишининг кутилаётганлиги. “Америка банки” 
глобал таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, кейинги 18 ой ичида нефтга бўлган талаб 
янада кучлироқ ўсиши (нефт нархи 1 баррел учун 100 АҚШ доллари даражасига 
кўтарилиши) мумкин; 

Европадаги газ захираларининг камайиши (захиралар ўн йил ичида энг паст 
даражага тушган) электр энергияси ишлаб чиқариш нархини ошириши (Европада 
энергия нархининг кўтарилиши тўғридан-тўғри нефт нархида акс этади) қаралмоқда. 
ОПЕК ва Халқаро энергетика агентлиги нефт бозори жорий йилнинг охиригача 
пандемиядан олдинги истеъмол даражасига қайтмайди, деб ҳисоблашмоқда. 
АҚШ Энергетика вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, Брент нефтининг ўртача нархи
2022 йилда 66 АҚШ доллари атрофида бўлишини прогноз қилмоқда. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling