Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Табиий газ 
Сўнгги пайтларда табиий газ бозорида сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Генри 
Хуб портида 1 миллион Британия иссиқлик бирлигига (БИБ) тўғри келадиган табиий газ 
нархи 2021 йил бошидан икки баробарга (1 млн. БИБ учун 2,6 АҚШ долларидан
5,8 АҚШ долларигача) ошди. 
Бутун дунё бўйлаб табиий газ етказиб беришнинг пасайиши нархларнинг кескин 
даражада ошишига замин яратмоқда. Углерод чиқарилишини чеклашга қарши глобал 
саъй-ҳаракатлар табиий газ ва қайта тикланадиган энергия манбаларига талабнинг 
ошишига олиб келди. 
Европа, Осиё ва Лотин Америкасида табиий газга бўлган талабнинг ошиши АҚШ 
экспортини жорий йилда юқори суръатларда ўсишига, АҚШ табиий газининг фьючерс 
нархининг 2014 йил февралидан буён энг баланд даражага кўтарилишига сабаб бўлди. 
Бундан ташқари, Европада шамол энергетикасининг заифлиги, қиш олдидан 
табиий газ етказиб беришнинг пастлиги қитъада табиий газ ва электр энергияси 
нархларининг ўсишига олиб келади. 
 
 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
21
 
1.2. 
Макроиқтисодий ривожланишнинг муқобил сценарийси ва 
пул-кредит сиёсати 
Макроиқтисодий ривожланишнинг муқобил сценарийсига кўра, 
жаҳонда коронавируснинг янги янада хавфли штаммлари пайдо бўлиши 
туфайли пандемия билан боғлиқ вазият кескинлашади, қатъий карантин 
чораларининг киритилиши ортидан иқтисодий фаолликда пасайиш 
кузатилиши, чегаралараро ҳаракатнинг чекланиши фонида ялпи таклиф 
тикланишининг секинлашиши ва жаҳондаги жорий юқори инфляцион 
жараёнлар узоқроқ муддат сақланиб қолиши мумкин. 
Шунингдек, 
пандемик 
вазиятнинг 
оғирлашишига 
жаҳонда 
коронавирусга қарши эмлаш бўйича чора-тадбирларнинг ривожланаётган 
давлатларда суст давом этиши, давлатлар кесимида вакцинация 
даражасининг кескин фарқ қилиши ва (ёки) бугунги кунда мавжуд 
вакциналарнинг коронавирус янги штаммларига нисбатан самарасиз 
бўлиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. 
Натижада, ташқи талабнинг сусайиши мамлакатимиз экспорт 
ҳажмига салбий таъсир кўрсатса, глобал юқори инфляция даражалари 
товар ва хомашёлар импорти орқали ички инфляция даражасига 
оширувчи босимни кучайтириши эҳтимоллари ортади. 
Ташқи молиявий вазият 2020 йилда кузатилгани каби тус олиб, йирик 
ҳажмдаги молиявий рағбатлантиришлар таъсирида фоиз ставкалари 
паст даражада сақланиб қолиши кузатилиши мумкин. Жаҳонда молиявий 
ҳолатнинг ўзгарувчанлиги, инвесторларда қимматбаҳо металларга 
хавфсиз актив сифатида қараш бўйича ёндашувларнинг кучайиши 
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга ҳам ўз таъсирини кўрсатиб, 
улар ҳажмида ўсиш динамикаси кузатилмаслиги мумкин. 
Ушбу сценарий шартларида молия бозорларида қисқа муддатли 
ликвидликни жалб қилиш бўйича маълум бир қийинчиликлар юзага 
келиши, аксарият давлатларда ташқи қарзнинг янада ошиши ва уларга 
хизмат кўрсатиш бўйича харажатларнинг ички валюта бозорига қўшимча 
босимни юзага келтириши мумкин.

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling