Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

қилиш ва хусусийлаштириш бўйича ишлар фаол давом эттирилади. 
Хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши босқичма-босқич 
ошириб борилади. Шунингдек, капитал бозорини ривожлантириш 
бўйича 
чоралар 
амалга 
оширилиб, 
иқтисодиётда 
молиявий 
ресурсларнинг самарали қайта тақсимланишини таъминлаш учун зарур 
бўлган молия бозорлари фаолияти ислоҳ қилинади. 
5-
расм. Асосий сценарий бўйича инфляция даражаси прогнози
Манба: Марказий банк прогнозлари 
 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
17
 
Пандемия 
туфайли 
тартибга 
солинадиган 
нархларнинг 
эркинлаштирилиши 2021 йилдан кейинги йилларга қолдирилган эди.
Асосий сценарийга кўра, тартибга солинадиган нархларнинг 
эркинлаштирилиши 
инфляция 
динамикасига 
таъсир 
кўрсатувчи 
омиллардан 
ҳисобланади. 
Тартибга 
солинадиган 
нархларни 
эркинлаштириш даражасидан келиб чиқиб инфляция даражаси
2022 йилда 8-9 фоизни ташкил этилиши прогноз қилинмоқда.
2023 йилдан нархлари маъмурий равишда тартибга солинадиган 
товар ва хизматлар нархлари ўзгариши таъсирининг қисқариб бориши 
билан 2023-2024 йилларда инфляция таргет даражасигача пасайиб
5 фоиз атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда (5-расм).
 
Пул-кредит сиёсати 
Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсати иқтисодиётда 
нархлар ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадидан келиб 
чиқиб амалга оширилади. Бунда, инфляция даражасига таъсир этувчи 
омилларнинг характери алоҳида аҳамият касб этади.
Иқтисодиётнинг 2022 йилнинг биринчи ярмида ўз потенциалига 
етиши, тартибга солинадиган нархларнинг эркинлаштирилиши ва ташқи 
инфляцион хатарларни инобатга олиб пул-кредит шароитлари “нисбатан 
қатъий” даражада сақлаб қолинади.
Тартибга солинадиган нархлар бир мартада эркинлаштирилган 
тақдирда пул бозорида 2-3 фоизлик реал фоиз ставкаларининг 
шаклланишини таъминлаш, тартибга солинадиган нархлар босқичма-
бочқич эркинлаштирилган ҳолатда эса пул бозоридаги реал фоиз 
ставкаларини 4-5 фоизлик даражагача етказиш бўйича чоралар 
кўрилади.
Ушбу сценарийда, пул-кредит операциялари устувор равишда 
ликвидликни жалб этиш мақсадларига қаратилади. Ликвидликни жалб 
қилиш операциялари бўйича (облигациялар ва депозит операциялари) 
параметрлар ошириш томонга кўриб чиқилиши мумкин. 
Шунингдек, келгуси йилларда иқтисодиётда кредит қўйилмалари 
қолдиғи ўсишининг номинал ЯИМ ҳажми ўсишига мутаносиблиги 
сақланиб қолади ҳамда кредит қўйилмалари қолдиғининг ЯИМга нисбати 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling