Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
18
Иқтисодиётни
кредитлаш
жараёнларида
йил
давомида
ажратиладиган кредитлар ҳажми ошиб
боради ва илгари берилган
кредитларнинг қайтувчанлик даражасининг юқори сақланиб қолиши
ҳисобига (60-70 фоиз доирасида) кредит қўйилмалари ўсиши
барқарорлашади.
Тартибга солинадиган нархларни эркинлаштириш таъсирлари
вақтинчалик характер касб этган ҳолда иқтисодиётдаги реал фоиз
ставкалари даражасининг сезиларли ўзгаришига олиб келмайди ва
пул-
кредит сиёсати коммуникацияси орқали
жамоатчиликка атрофлича
тушунтиришлар бериш ҳисобига инфляцион кутилмаларни жиловлаш
чоралари кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
19
1-
ҳавола
Жаҳон бозорида Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарлари
нархи динамикаси ва келгуси давр учун кутилмалар
Олтин бозори
Олтин нархи 2018 йилдан 2020 йил август ойигача бўлган даврда 1 трой унция учун
1 200-1 400
АҚШ долларидан 2 000 АҚШ долларигача ошиб борган бўлса, 2020 йил
август – 2021
йил март ойларида, глобал талабнинг,
биринчи навбатда, олтин
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари талабининг пасайишига
олиб келадиган чеклов
чоралари, шунингдек кўплаб марказий банклар етарли миқдордаги олтин захираларини
шакллантиришга муваффақ бўлганлиги фонида нархларнинг бироз пасайиши
кузатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: