Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
11
 
Ташқи талабнинг ортиб бориши, асосий экспорт товарларимиз 
бўйича нархларнинг қулай шаклланиши ва реал самарали алмашув 
курсининг фундаментал тренд доирасида тебраниши фонида экспорт 
(олтинсиз) ҳажми 2022 йилда 20-25 фоизга, 2023-2024 йилларда 
15-
22 фоиз атрофида ўсиб бориши прогноз қилинмоқда.
Бунда, келгуси йилда ҳам биржа товарлари нархларининг ижобий 
кутилаётганлиги сабабли рангли металлар ва текстиль маҳсулотлари 
экспортининг юқорироқ суръатларда ўсиши прогноз қилинмоқда. 
Шунингдек, пандемия билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланиши шароитида 
хизматлар экспортида (туризм хизматлари) ҳам сезиларли тикланиш ва 
ўсиш суръатлари кутилмоқда. 
Ўз ўрнида, иқтисодиётда таркибий ислоҳотларнинг фаол давом 
эттирилиши, инвестицион лойиҳалар самарадорлигининг ортиши ва 
хусусийлаштириш жараёнларининг жадаллашиши ҳисобига ўрта 
муддатли истиқболда ички ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига 
мутаносиб равишда импорт ҳажмининг ҳам ўсиб бориши кутилмоқда. 
Импорт ҳажмининг 2022 йилда 10-12 фоиз, 2023 йилда 13-17 фоиз,
2024 йилда 9-10 фоиз атрофида ўсиши прогноз қилинмоқда.
Импорт таркибида машина ва ускуналар импорти улушининг юқори 
сақланиб қолиши, ўз навбатида, ишлаб чиқариш ҳажми ва узоқ муддатли 
иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бўлади ҳамда ўрта муддатли 
истиқболда хомашё импорти ошиб боради. 
Бунинг натижасида, тўлов балансининг жорий операциялар 
ҳисобварағи манфий сальдоси ЯИМга нисбатан 5-7 фоиз даражасида 
сақланиб 
қолади. 
Тўғридан-тўғри 
хорижий 
инвестицияларнинг 
кутилаётган ошиши ҳамда қарз маблағларининг жалб этилиши мазкур 
манфий тафовутни молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бўлади. 
Айни пайтда, инвестициялар ҳажми йилдан-йилга ошиб боришига 
мутаносиб равишда ташқаридан қарз жалб қилиш ҳажмларининг қисқариб 
бориши кутилмоқда. 
Бунда пул-кредит сиёсатининг нисбатан қатъий шароитларининг 
сақланиб қолиши ва иқтисодиётда инфляциянинг пасайиб боришига мос 
равишда доимий реал фоиз ставкаларининг таъминланиши 
иқтисодиётда ички хусусий ва ташқи инвестициялар барқарор ошиши учун 
зарур фундаментал шароит яратади.



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling