Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

5. Иқлим ўзгариши
ҳосилдорлик 
даражаси
Асосий озиқ-овқат нархлари индекси (ФАО)
2022 йилда пасаяди ва 2023-2024 йилларда
узоқ муддатли тренди атрофида шаклланади. Товарлар 
етказиб берилиши ва логистикасидаги узилишлар тикланади. 
Иқлим ўзгаришлари таъсирлари минималлашади ва ишлаб 
чиқариш ошиб боради.
Асосий озиқ-овқат нархлари индекси (ФАО)
2022 йилда ўсувчи динамикада бўлади, 2023-2024 йилларда 
бироз пасайиши мумкин. Етказиб бериш, логистика ҳамда 
экиш даврида меҳнат ресурсларида қийинчиликлар, иқлим 
ўзгаришларининг таъсирлари сақланиб қолади ва 
мослашувчанлик ўзгармайди. 
6. Ички шароитлар 
ва ялпи талаб
2022 йилдан фискал консолидация бошланади. 
2023-2024 йилларда умумий фискал дефицит босқичма-
босқич пасайиб боради.
2022 йилда ҳам фискал рағбатлантириш сақланиб қолади. 
Умумий фискал дефицит ҳажми 2022 йилда 2020 йил 
даражасида бўлиши мумкин. 
2022 йилнинг биринчи ярмида ЯИМ тафовути тўлиқ ёпилади 
ва 2023 йилда иқтисодиёт ўзининг потенциал даражасига 
етади
Иқтисодиётда реал даромадларнинг тикланиши ортга 
сурилади. 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигигача ЯИМнинг 
салбий тафовути сақланиб қолади, иқтисодий ўсиш ўзининг 
потенциали даражасидан паст бўлади
4. Ташқи молиявий 
шароитлар
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар
2022-24 йилларда босқичма-босқич 
сезиларли ўсиб боради.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларда
2022 йилда ўсиш кузатилмайди ва 2023-24 йилларда секин 
тиклана бошлайди
Жаҳон иқтисодиётининг тикланиши билан ривожланган 
давлатларда 2022 йил иккинчи ярмидан пул-кредит 
сиёсатини қатъийлаштириш фазасига ўтилади ва молия 
бозорларида фоиз ставкалари босқичма-босқич ошиб 
боради
2022 йилда ҳам ривожланган ва ривожланаётган 
давлатларда жорий пул-кредит сиёсати шароитлари 
сақланиб қолади ва уни нисбатан қатъийлаштириш
2023-2024 йилларга кечиктирилади
Асосий савдо ҳамкорлар валюталарида кескин ўзгаришлар 
кузатилмайди. Миллий валюта курси нисбатан барқарор 
шаклланиб, реал самарали алмашув курсига нисбатан кучли 
босим юзага келмайди ва РСАК узоқ муддатли тренд 
доирасида шаклланади 
Ташқи қарз юкининг ортиши, нефть нархининг пасайиши ва 
бошқа салбий омиллар таъсирида асосий савдо ҳамкорлар 
валюта курслари юқори суръатларда қадрсизланиши мумкин. 
Бу, ўз навбатида, реал самарали алмашув курсининг 
тренддан узоқлашишига олиб келади
3. Олтин нархи
Олтиннинг хавфсиз актив сифатидаги роли 
2022-2024 йилларда босқичма-босқич пасайиб боради
Олтиннинг хавфсиз актив сифатидаги роли сақланиб қолиб, 
2022 йилда ўсувчи динамикага эга бўлади, 
2023 йилдан пасайиб боради
2. Ташқи талаб
Ташқи фаолликнинг тикланиши фонида асосий савдо 
ҳамкорларда ташқи талаб ортиб, экспорт ҳажмлари ўсиб 
боради. Жаҳон иқтисодиётида 2022 йил ва ундан кейинги 
йилларда ХВЖ базавий сценарийси бўйича ўсади
Логистика ва инсон ҳаракатланишида қийинчиликларнинг 
сақланиб қолиши экспорт ҳажмлари ўсиш суръатига салбий 
таъсир кўрсатади. Жаҳон иқтисодиётида 2022 йилда яна 
пасайиш кузатилиши мумкин
Пул ўтказмалари ҳажми узоқ йиллик тренд доирасида 
ўсувчи динамикага эга бўлади
Пул ўтказмаларида 2022 йилда ўсиш динамикаси 
кузатилмайди, 2023-24 йилларда ўсиш секин 
суръатларда тикланади 
Нефт нархи 2022 йилда юқори даражада сақланиб қолади 
(бензин нархига ташқи босим маълум 
даражада сақланиб қолади)
Нефт нархи 2022 йилда пасаювчи динамикага эга бўлади 
(ички бозорда бензин нархига пасайтирувчи таъсир 
кўрсатади) 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling