“сиқиб чиқариш” (“crowding out”) таъсирининг, яъни хусусий секторда
инвестицион харажатлар қисқаришининг юзага келишига сабаб бўлади.
Мазкур ҳолатда ҳукумат фискал тақчилликни қоплашда уч турдаги
манбалардан: пул эмиссияси, солиқ тушумининг оширилиши ва қарз
маблағларининг жалб этилиши ҳисобидан молиялаштирилади.
Бунда, пул эмиссияси орқали молиялаштириш иқтисодиётда
инфляция даражасининг ошишига, янги солиқ турларининг жорий
қилиниши ёки мавжуд солиқ турлари бўйича ставкаларнинг оширилиши
эса аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари соф даромадларининг
камайишига ва натижада иқтисодиётда ялпи талабнинг камайишига олиб
келиши мумкин.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ҳукуматлар оптимал йўл
сифатида қарз маблағларини жалб қилишни маъқул кўришади. Бунда,
давлатнинг қисқа ва узоқ муддатли облигациялари эмиссияси орқали
хусусий сектордан ички қарз маблағларини жалб қилиши хусусий
секторнинг инвестицион имкониятларини чеклаши мумкин.
Кейнес
мактаби
иқтисодчиларининг
таъкидлашича,
давлат
харажатларининг
ортиши
иқтисодиётда
инсон
капитали
ва
инфратузилманинг
яхшиланишига
хизмат
қилади.
Хусусан,
автомобиль ва темир йўлларининг кенгайтирилиши, ва умуман, логистика
соҳасининг яхшиланиши хусусий сектор учун транспорт харажатларини
қисқартириш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, тежаб қолинган
маблағлар ҳисобидан қўшимча инвестицияларнинг яратилишини
англатади.
Давлат
харажатларининг
хусусий
секторда
инвестициялар
ҳажмининг ўзгаришига таъсирини ўрганиш бўйича бугунги кунга қадар
кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган бўлишига қарамасдан,
тадқиқотларнинг хулосалари зиддиятли ва юқорида таъкидланган икки
турдаги иқтисодий назарияларга асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |