Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/99
Sana21.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1790837
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   99
Bog'liq
Pul-kredit siyosati

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
 
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
91
 
Натижада, мос равишда, уй хўжаликлари якуний харажатларининг 
ЯИМдаги улуши 2016 йилдаги 65 фоиздан 2020 йилда 57 фоизгача 
қисқарди (1-расм)
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда иқтисодиётни кредитлаш 
ҳажмида ҳам юқори ўсиш суръатлари кузатилди. Хусусан, сўнгги
4 йилда иқтисодиётга кредит қўйилмалари қолдиғида юқори суръатларда 
ўсиш кузатилиб, 2021 йил 1 июль ҳолатига кредит қўйилмалари қолдиғи 
305 трлн. сўмни ёки 2017 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 5,6 баробарга 
(25
0 трлн. сўмга) ортиқни ташкил этган
10
(2-
расм)
2-
расм. Кредит қўйилмалари ўсишининг асосий манбалари (трлн. сўм)
 
Манба: Марказий банк ҳисоб-китоблари 
Бироқ, ушбу даврда иқтисодиётга кредит қўйилмаларининг асосий 
молиялаштириш манбаси ҳукумат маблағлариТикланиш ва тараққиёт 
жамғармаси ресурслари ва банклар томонидан кенг ҳажмда жалб 
этилган ташқи қарз бўлганлиги билан изоҳланади. Мазкур манбалардан 
иқтисодиётга кредит қўйилмаларини доимий равишда фойдаланишнинг 
имкони йўқ ва бир қатор салбий оқибатлари мавжуд. Хусусан, ҳукумат 
ва ЎТТЖ маблағлари ҳисобидан турли соҳаларга имтиёзли 
кредитларнинг ажратилиши марказлашган маблағларга бўлган босимни 
ошириб фискал шароитларнинг ўзгаришига олиб келса, ташқи қарз 
маблағларининг муттасил ўсиб бориши банкларнинг ташқи хатарларга 
бўлган таъсирчанлигини ва иқтисодиётда долларлашув даражасини 
оширади. 
10
Бунда 2017 йил сентябрда валюта курси либерализацияси сабабли валютадаги 
кредитларнинг қайта баҳоланиши ва 2019 йил IV чоракда айрим хорижий валютадаги кредитларнинг 
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси балансига қайтарилиши таъсири ҳам мавжуд. 



Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling