Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссиясининг қарори №994 2019 йил «3» декабрь


Download 52.31 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana05.05.2023
Hajmi52.31 Kb.
#1430850
  1   2   3
Bog'liq
СЖБАТ 994-сон қарори



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 
№ 994 2019 йил «3» декабрь 
САЙЛОВЧИЛАРНИНГ ЯГОНА ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТИДАН 
ФОЙДАЛАНИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
2019 йил 22 декабрда бўладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис 
Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига 
сайловларда илк бор мамлакат миқёсида Сайловчиларнинг ягона электрон 
рўйхати (кейинги ўринларда – СЯЭР) ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот 
тизими (кейинги ўринларда – СЖБАТ) амалда қўлланилади. 
Округ ва участка сайлов комиссияларидан СЯЭР ва СЖБАТни қўллашга 
оид мурожаатларини инобатга олиб, шунингдек фуқароларни сайловчилар 
рўйхатига киритиш масалаларида ягона амалиётни қўллаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига асосан 
Марказий сайлов комиссияси 
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Сайлов 
кодексининг 27-моддасига кўра: 
сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат 
тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча 
истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига 
киритилади; 
ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши 
мумкин; 
сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, 
отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили киритилади; 
сайловчилар рўйхатлари Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини 
шакллантириш бўйича ахборот тизими маълумотлари асосида тузилади. 
2. Участка сайлов комиссияларига тушунтирилсинки: 
а) сайловчининг қайси сайлов участкаси бўйича (доимий ёки вақтинча 
прописка (ҳисобда туриш) жойи бўйича) сайловчилар рўйхатига киритилиши 
участка сайлов комиссияси ўтказадиган уйма-уй юриш натижаларига кўра 



аниқланади. Бунда, сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган 
фуқаролар бўлса, уларнинг овоз бериш куни ушбу ҳудудда бўлиши ёки 
бўлмаслиги ўзаро суҳбат чоғида участка сайлов комиссияси аъзоси томонидан 
аниқланади ва сайловчини вақтинча яшаб турган жойи бўйича сайловчилар 
рўйхатига киритиш масаласи ҳал этилади. 
Сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаролар билан 
шахсан суҳбат қуриш имконияти бўлмаса, улар вақтинча яшаш жойидаги 
сайлов участкаси сайловчилар рўйхатига киритилмайди. 
б) агар сайловчи яшаб турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлмаса 
(пропискада турмаса), вақтинча яшаш жойидаги сайлов участкаси бўйича 
сайловчилар рўйхатига киритилиши ва овоз бериши мумкин. 
Бунда сайловчи яшаб турган жойидаги сайлов участкаси бўйича рўйхатга 
киритилиши учун шу ҳудуддаги участка сайлов комиссиясига сайловга камида 
уч кун қолгунга қадар (19 декабргача) мурожаат қилиши мумкин. 
Фуқаро ҳақиқатан сайлов участкаси жойлашган ҳудудда вақтинча 
яшаётганлигини қўшимча ҳужжатлар (вақтинча яшаш маълумотномаси ва 
бошқалар) билан тасдиқлашни талаб қилишга йўл қўйилмайди. 
Участка сайлов комиссияси фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати 
асосида 
сайловчининг 
қайси 
сайлов 
участкаси 
бўйича 
рўйхатга 
киритилганлигини сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан излаб топади 
ва муддатидан олдин овоз берган ёки бермаганлигини аниқлаштиради. 
Муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланмаган сайловчиларгина 
ҳақиқатан вақтинча яшаш жойидаги сайлов участкаси бўйича сайловчилар 
рўйхатига киритилиши мумкин. 
в) сайловчи овоз бериш куни (2019 йил 22 декабрь) доимий ёки вақтинча 
прописка (ҳисобда туриш) жойи бўйича участка сайлов комиссиясига мурожаат 
қилганда, сайлов участкаси бўйича сайловчилар рўйхатига киритилмаган бўлса, 
участка сайлов комиссия аъзоси тизимга кириб ушбу фуқарони уни шахсини 
тасдиқловчи ҳужжатига асосан СЯЭРдан излаб топади. 
Излаб топгандан сўнг алоқа воситалари орқали сайловчилар рўйхатига 
киритилган сайлов участкасида овоз берган/бермаганлигини аниқлаштиради ва 
фуқаро мурожаат қилаётган сайлов участкасидан овоз бериши ҳақида уни 
сайловчилар рўйхатига киритган участка сайлов комиссиясини хабардор 
қилади. Шундан сўнг сайловчини сайловчилар рўйхатининг иловасига 
киритган ҳолда унга сайлов бюллетенини беради. Хабардор қилинаётган 
участка сайлов комиссияси сайловчи бошқа сайлов участкаси бўйича овоз 
берганлиги тўғрисидаги маълумотни сайловчилар рўйхатига киритади. 
Агар фуқаро сайловчилар рўйхатига киритилган сайлов участкаси бўйича 
овоз берган бўлса, участка сайлов комиссияси аъзоси фуқаронинг бошқа сайлов 
участкаси бўйича овоз берганлигини ва ҳар бир сайловчи бир овозга эга 



эканлигини тушунтиради ҳамда мурожаат қилган сайлов участкаси бўйича овоз 
беришни рад этади. 
Агар сайловчи овоз бериш куни (2019 йил 22 декабрь) ҳисобга олинмаган 
(пропискада турмаган) жойи бўйича участка сайлов комиссиясига мурожаат 
қилганда, участка сайлов комиссияси аъзоси фуқаронинг доимий ёки 
вақтинчалик яшаш жойи бўйича бошқа сайлов участкасида овоз бериши 
кераклигини тушунтиради ҳамда мурожаат қилган сайлов участкаси бўйича 
овоз беришни рад этади. 
3. Сайловчилар 
рўйхати иловасининг шакли иловага мувофиқ 
тасдиқлансин. 
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 
сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари икки кунлик муддатда мазкур 
қарорни участка сайлов комиссиялари эътиборига етказсин. 
5. Ушбу 
қарор 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий 
сайлов 
комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин. 
6. Мазкур 
қарор ижросини назорат қилиш Марказий сайлов 
комиссиясининг Раиси ўринбосари М.Истамов зиммасига юклансин. 

Download 52.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling