Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссиясининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашувчи
Download 65.71 Kb. Pdf ko'rish
|
734 халкаро кузатувчилар
- Bu sahifa navigatsiya:
- I. Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашувчи
халқаро ва хорижий кузатувчилар тўғрисида НИЗОМ Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги қонунларига, шунингдек сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш борасидаги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари ва нормаларига мувофиқ ишлаб чиқилган. I. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини (бундан буён матнда сайлов деб юритилади) якка тартибда, хорижий давлатлар делегациялари таркибида ёки халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлар миссиялари таркибида кузатувчиларнинг (бундан буён матнда халқаро (хорижий) кузатувчилар деб юритилади) фаолиятини белгилайди. Халқаро (хорижий) кузатувчилар фаолияти сайловларни кузатиб бориш соҳасидаги умумэътроф этилган ҳалқаро стандартлар билан, шунингдек халқаро ташкилотлар ва ҳаракатларнинг Ўзбекистон Республикаси қўшилган ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади. 2. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозлар санаб чиқишда халқаро (хорижий) кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эга. 3. Халқаро (хорижий) кузатувчиларнинг ваколатлари улар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда МСК деб юритилади) томонидан аккредитация қилинган кундан бошланади ва сайлов якунлари расман эълон қилинган куни тугайди. 4. МСК томонидан такрорий овоз бериш ёки такрорий сайлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда халқаро (хорижий) кузатувчилар мандатининг амал қилиш муддати МСК томонидан узайтирилади. II. Халқаро (хорижий) кузатувчиларни таклиф этиш ва аккредитация қилиш тартиби 5. Сайлов кампанияси эълон қилинганидан кейин халқаро (хорижий) кузатувчиларга МСК томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ТИВ деб юритилади) орқали таклиф 3 юборилади. Хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлар ҳам сайловда халқаро (хорижий) кузатувчи сифатида иштирок этиш истагини изҳор этиб, ТИВга мурожаат этиши мумкин. 6. Сайловда кузатувчи сифатида иштирок этиш истагини изҳор этган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлар ўз кузатувчилари тўғрисида уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини ҳамда ушбу Низомнинг 1- иловасидаги шаклга мувофиқ анкеталарини илова қилган ҳолда ТИВга маълум қиладилар. Хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатларнинг мурожаатлари қоида тариқасида овоз бериш кунидан камида ўн беш кун олдин тақдим этилиши лозим. 7. Хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатларнинг мурожаатларини ТИВ тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда МСКга юборади ва у беш кунлик муддатда ТИВнинг тақдимномасига асосан халқаро (хорижий) кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. 8. МСК хорижий (халқаро) кузатувчининг фаолияти ёки унинг номзодини кўрсатган ташкилот фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид бўлса, Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва миллий манфаатларига хавф солаётган бўлса, уни аккредитация қилишни рад этиши мумкин. 9. МСК ҳалқаро (хорижий) кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги қарорига асосан уларга Ўзбекистон Республикасига келиши билан ушбу Низомнинг 2-иловасидаги намунага мувофиқ мандат беради. Мазкур мандат халқаро (хорижий) кузатувчилар ўз фаолиятини амалга оширишлари учун асос ҳисобланади. Download 65.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling