Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссиясининг қарори
III. Халқаро (хорижий) кузатувчиларнинг
Download 65.71 Kb. Pdf ko'rish
|
734 халкаро кузатувчилар
III. Халқаро (хорижий) кузатувчиларнинг
ваколатлари ва фаолият кўрсатиш тартиби 10. Халқаро (хорижий) кузатувчилар: Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш бўйича йиғилишларда, сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш; сайлов участкасида ҳозир бўлиш ҳамда сайловга тайёргарлик ишларининг боришини, сайлов қутиларининг жойлаштирилиши ва муҳрланишини, фуқароларга сайлов бюллетенларининг берилишини кузатиш; овозларни санаб чиқишда ва участка сайлов комиссиясининг баённомасини тузишда ҳозир бўлиш; тегишли сайлов комиссиясидан сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини сўраб олиш; агар сайлов участкасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун 4 асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида юқори сайлов комиссиясига маълум қилиш; сайлов комиссиялари аъзоларини уларнинг ишига аралашмаган ҳолда ўз кузатувларидан, тавсияларидан хабардор қилиш; МСКни олдиндан хабардор қилган ҳолда матбуот конференциялари ўтказиш ва оммавий ахборот воситалари вакилларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Халқаро (хорижий) кузатувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланадилар. 11. Халқаро (хорижий) кузатувчилар: ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, МСКнинг қарорларига, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш борасидаги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари ва нормаларига амал қилиши; барча даражадаги сайлов комиссияларига, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларга ташриф буюрганларида ёнларида уларга берилган мандатни ҳамда ўз шахсни тасдиқловчи ҳужжатни олиб юриши ҳамда мансабдор шахслар талабига мувофиқ уларни кўрсатиши; сиёсий бетарафлик, беғаразлик, сайловчиларга, давлат органлари ва бошқа органларга, мансабдор шахсларга, сайлов жараёни иштирокчиларига нисбатан у ёки бу тарзда афзаллик билдиришдан ўзини тийиш принципларига амал қилган ҳолда ўз вазифаларини бажариши; сайлов жараёнига аралашмаслиги; ўз хулосаларини шахсан ўтказган кузатуви ва ҳаққоний материали билан асослаши; овоз бериш тугагунига қадар фуқаролар хоҳиш-иродаси эркинлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тахминий фикрларини билдиришдан ўзини тийиши шарт. 12. Халқаро (хорижий) кузатувчиларга қуйидагилар ман этилади: сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш; сайловчиларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиётини тарқатиш; сайловчилардан улар кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга бюллетенга белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш; участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан, сайлов қутилари муҳрланаётган, очилаётган, овозлар санаб чиқилаётганда аралашиш. Ҳалқаро (хорижий) кузатувчилар ўз мақомидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказилишини кузатиш билан боғлиқ бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланишга ҳақли эмас. 13. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талаблари, ҳалқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари бузилган тақдирда МСК халқаро (хорижий) кузатувчининг ваколатларини муддатидан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling