Ўзбекистон республикаси номидан ҳ а л қ и л у в қ а р о р и


Download 75.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana24.01.2023
Hajmi75.04 Kb.
#1117020
  1   2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
2022 йил август ойининг 15 куни фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья: Казаков Бекзод Олимович,
судья ёрдамчиси М.Мамедовнинг котиблигида, даъвогар Холбоева
Гулдастаининг жавобгар Холбоев Сирожга нисбатан “фарзанди уч ёшга тўлгунга
қадар моддий таъминот ундириш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган
№2-1304-2201/3182-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И :
Даъвогар Холбоева Гулдастаи судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар билан 2020 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини,
ўрталарида 1 нафар 3 ёшга тўлмаган фарзанди борлигини, турмушлари дастлаб
яхши бўлганлиги, лекин кейинчалик ўзаро келишмовчиликлар келиб чиққанлигини,
бунинг натижасида жавобгар билан бирга яшамасдан келаётганлигини, ишсиз
эканлигини, шу сабабли жавобгардан ўзининг фойдасига 20.04.2021 йилда туғилган
Шодмонов Билол Сирож ўғли исмли фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар ҳар ойда
2.000.000 сўм миқдорида моддий таъминот ундиришни сўраган.
Судда сўралган даъвогарнинг ишончли вакили Дилмуродов Муслимбек
даъвони қувватлаб ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важлар тўғри эканлигини,
шу сабабли даъвони қаноатлантиришни сўради.
Судда сўралган жавобгар Холбоев Сирож даъвони тан олмай ўз
тушунтиришида, даъвогар билан 2020 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш
қурганлигини, ўрталарида 1 нафар 3 ёшга тўлмаган фарзанди борлигини,
турмушлари дастлаб яхши бўлганлиги, лекин кейинчалик ўзаро келишмовчиликлар
келиб чиққанлигини, бунинг натижасида даъвогар билан бирга яшамасдан
келаётганлигини, шу сабабли даъвони қонуний ҳал этишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини атрофлича
таҳлил қилиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъвосини қисман қаноатлантиришликни лозим топади.
Ишдаги аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 17.03.2020 йилда қонуний
никоҳ асосида турмуш қурган ва бу ҳақда Дўстлик тумани ФҲДЁ бўлими
томонидан 88-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган, тарафлар ўрталарида 1 нафар
3 ёшга тўлмаган фарзанди бор, тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабабли бирга
яшамайди, ҳозирда даъвогарнинг фарзандини тарбиялашга, қарашга даромад
манбаи йўқлиги, ҳеч қаерда ишламаслиги боис ҳамда жавобгар фарзандининг
моддий таъминотидан хабар олмаганлиги сабабли, даъвогар фарзанди учун ҳар ой
моддий таъминот ундириш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодекснинг 118-моддасига биноан, етарли
маблағга эга бўлган собиқ эр (хотин)дан собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва
ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида суд тартибида алимент талаб
қилиш ҳуқуқига эгадир, 119-моддасига кўра, эр-хотин (собиқ эр-хотин) ўртасида
алимент тўлаш тўғрисида келишув мавжуд бўлмаган ҳолларда эр ёки хотинга
(собиқ эр ёки хотинга) суд тартибида ундириб бериладиган алимент миқдори суд
томонидан эр ёки хотиннинг (собиқ эр ёки хотиннинг) моддий ва оилавий аҳволини
Ҳужжат имзоланган: Казаков Бекзод Олимович , 15.08.2022
2-1304-2201/3182


ҳамда тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини эътиборга олиб, ҳар
ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади, бироқ бу сумма қонун
ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75
фоизидан кам бўлмаслиги лозим. 
Суд жараёнида ва ишдаги тиббий маълумотномадан аниқланишича,
тарафларнинг 1 нафар, 20.04.2021 йилда туғилган Шодмонов Билол Сирож ўғли
исмли фарзанди даъвогарнинг қарамоғида.
Мазкур ҳолатда суд, даъвони қисман асосли деб топиб, уни қисман
қаноатлантиришни ва ҳар ойда тарафларнинг 1 нафар, 20.04.2021 йилда туғилган
Шодмонов Билол Сирож ўғли исмли фарзанди уч ёшга тўлгунига қадар ҳар ойда
ундириладиган моддий таъминот миқдорини қатъий суммада 300.000 сўм
миқдорида белгилашни ва жавобгардан ундиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Суд давлат божи ва почта харажатини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 138, 141-моддалари талабига биноан, суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни ҳамда даъвогар томонидан тўланган 21.000 сўм
почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-
моддаларига асосланиб, суд 

Download 75.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling