Ўзбекистон республикаси номидан ҳ у к м


Download 382.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana19.12.2022
Hajmi382.81 Kb.
#1033215
  1   2   3   4   5   6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 
Ҳ У К М 
2022 йил август ойининг 8 куни жиноят ишлари бўйича Нурота туман 
судининг очиқ сайёр суд мажлиси Нурота тумани Ибн Сино МФЙ биносида 
бўлиб, судья Ф.Рахмановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ризақуловнинг 
котиблигида, томонлардан Нурота туман прокурорининг ёрдамчиси С.Турдиев, 
судланувчи Ҳ.Эргашов, Ф.Эргашов ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи 
адвокат А.Ҳамдамов ҳамда фуқаровий даъвогар Ш.Буроновларнинг 
иштирокида, судланувчи Эргашов Ҳусниддин Уткиржонович ва Эргашов 
Фазлиддин Ўткиржон ўғлиларни айблашга оид 1-2106-2201/85-сонли жиноят 
ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчилар:
Эргашов Ҳусниддин Уткиржонович (Ergashov 
Husniddin Utkirjonovich), 1990 йил 22 май куни 
Навбаҳор туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, 
миллати қорақалпоқ, ўзбек тилини мукаммал билади, 
таржимон хизматига муҳтож эмас, маълумоти олий
оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам жиноят 
ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2022 йил
1 апрель кунги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси 
ЖКнинг 
167-моддаси 
3-қисми 
“а” 
банди,
28,209-моддаси 
2-қисми “а” банди, 228-моддаси
2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан 
ЖКнинг 45,59-моддасига асосан 1 йил давлат корхона
муассаса, ташкилотларида мансабдорлик ва моддий 
жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум 
қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат 
даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой аҳлоқ 
тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Навбаҳор тумани 
“Бешработ обод замини” фермер хўжалигида ишчи,
илгари АТБ “Агробанк” Навбаҳор филилалида 
бошқарувчи ўринбосар лавозимида ишлаган, Навбаҳор 
тумани “Кўхрон” МФЙ Бойхо массиви 2-уйда яшайди, 
эҳтиёт чораси “гаров” қўлланилган, айблов хулосаси 
нусхасини 2022 йил 28 июль куни олган; 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди,
228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисми билан; 

Download 382.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling