Ўзбекистон республикаси номидан ҳ у к м


Download 382.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana19.12.2022
Hajmi382.81 Kb.
#1033215
1   2   3   4   5   6
-гувоҳ Эргашева Дилноза Эркин қизининг суд мажлисидаги, судланувчи 
Х.Эргашов турмуш ўртоғи бўлишини, ҳақиқатдан ҳам турмуш ўртоғи 
Х.Эргашев 2015 йилдан 2020 йилга қадар АТБ “Агробанк” Навбаҳор 
филиалида ишлаганлигини, турмуш ўртоғи банкда ишлаган пайтда тахминан 
2020 йилнинг февраль ойларида унга илтимос қилиб, тикувчилик дастгоҳи олиб 
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.08.2022
1-2106-2201/85


беришини сўраганлигини, шундан сўнг турмуш ўртоғи уйга турли кредит 
ҳужжатларини уни номига тайёрлаб келганлигини, имзо қўйиб берса 
тикувчилик дастгоҳи олиб беришини айтганлигини, шундан сўнг ҳужжатларга 
ўқиб ўтирмасдан имзо қўйганлигини, 2020 йилнинг 5 март саналарида унга 
икки дона оқ рангли тикувчилик дастгоҳини олиб келганлигини, қайси банкдан, 
қандай кредит ҳужжат чиқарилганлигини, тикувчилик дастгоҳини ҳам қайси 
корхонадан олинганлигини, айнан нима ҳужжатга имзо қўйганини 
билмаслигини, ҳозирда тикувчилик дастгоҳининг бири ўзида, иккинчиси 
қайнонаси Ш.Йўлдошеванинг хонасида эканлигини, турмуш ўртоғи Х.Эргашев 
АТБ “Агробанк” Навбаҳор туман филиалида ишлаган пайтида бошқа 
шахсларнинг номидан кредит чиқарганлигини, кредит маблағларини ўз
эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигидан умуман хабари бўлмаганлигини, 
фақатгина яқинда укаси Ш.Ахмедовдан турмуш ўртоғи Х.Эргашев унинг 
номига ҳам кредит чиқарганлигини ва ишлатиб юборганлигини, лекин айнан 
қайси корхона орқали чиқарганлигини билмаслигини маълум қилганлигини 
билдириб берган кўрсатуви билан; 
-шунингдек, жиноят иш ҳужжатларида мавжуд бўлган, “Агробанк” АТБ 
Навбаҳор филиалидан фуқаролар Т.Рўзибоева, В.Нармуратов, Г.Ражабова, 
Ф.Эргашев, Ш.Ахмедовларнинг номига расмийлаштирилган кредит йиғма 
жилди ҳужжатларининг асл нусхалари, “Агробанк” АТБ Навбаҳор 
филиалининг 05.05.2022 йилдаги 254/1-сонли тузилган далолатномаси, Вилоят 
ИИБ эксперт-криминалистика бўлимининг 27.05.2022 йилдаги 185-сонли 
хулосаси, тушунтириш хатлари, сўроқ қилиш ва юзлаштириш баённомалари 
ҳамда жиноят иши юзасидан тўпланган бошқа ишончга сазовор далиллар 
йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган деб ҳисоблайди. 
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ҳ.Эргашовнинг бир 
гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзига ишониб 
топширилган ва ихтиёрида бўлган ўзганинг жами 164,5 млн. сўмлик жуда кўп 
миқдордаги пул маблағларини ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида 
муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий 
ҳужжатларни сохталаштириш ва улардан фойдаланиш орқали талон-торож 
қилишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 
167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-
моддаси 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ф.Эргашовнинг бир 
гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзига ишониб 
топширилган ва ихтиёрида бўлган ўзганинг жами 20 млн. сўмлик миқдордаги
пул маблағларини ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ 
берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни 
сохталаштириш ва улардан фойдаланиш орқали талон-торож қилишда 
ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-
моддаси 2-қисми “в” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-
қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ, 
суд 
Ҳ.Эргашовнинг 
жиноий 
ҳаракатлари 
Ўзбекистон 
Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан нотўғри 
квалификация қилинган деб ҳисоблайди. 
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.08.2022
1-2106-2201/85


Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддаси 3-қисмида, умумий қасд 
билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини 
ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат 
бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмаслиги 
кўрсатилган. 
Ишда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Ҳ.Эргашов
22.08.2016 
йилдан 12.08.2020 йилга қадар АТБ “Агробанк” Навбаҳор филиалида филиал 
бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келиб, ўзининг мазкур 
лавозимидан фойдаланиб, умумий қасд билан қамраб олинган жиноий 
мақсадини амалга ошириш мақсадида, “Chorvachilik yuksalishi” фермер 
хўжалиги раҳбари бўлган укаси судланувчи Ф.Эргашев, тергов жараёнида 
қисми тугатилган шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 
“Агробанк” АТБ Навбаҳор филиалидан бериладиган имтиёзли кредит 
маблағларини талон-торож қилиш орқали бойлик орттириш мақсадида, 
ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, тадбиркорлик субъектларига 
йиллик 7-15 фоиз ставкада 3-6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп 
бўлмаган муддатга имтиёзли кредитлар ажратилаётганлигидан фойдаланиб, 
жиноий йўллар билан бойлик орттириш мақсадида ўзининг яқин қариндошлари 
ва танишларини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан 
ўтказиб, имтиёзли кредит маблағларини ўзининг мансаб мавқеини суиистеъмол 
қилиш йўли билан қўлга киритишни режалаштириб, 6 та ҳолатда жами 164,5 
млн сўмлик ўзганинг мол-мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож 
қилган. 
Судланувчи Ф.Эргашовнинг жиноий ҳаракатлари умумий қасд билан 
қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини 
ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш жиноятларни содир қилганликда 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан 
квалификация қилинган бир вазиятда, унинг ҳаракатларини такроран ўзи ёки 
бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян 
мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни сохталаштиришда, яъни 
ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан квалификация қилиб бўлмайди. 
Бундан ташқари, такроранлик белгиси тергов органи томонидан ҳам иш 
ҳужжатларида ёритилмаган. 
Шу сабабли, суд юқоридаги қонун талаби ва иш ҳолатидан келиб чиқиб, 
тергов органи томонидан Ҳ.Эргашовга қўйилган Ўзбекистон Республикаси 
ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” бандини унинг айбловидан чиқаришни лозим 
деб топади.
 
Суд, судланувчи Ҳ.Эргашовнинг жиноят содир этишдаги ҳолатларига 
баҳо бериб, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, 
етказилган зарарни қоплаганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб, жиноятни ғараз ва 
паст ниятларда содир қилганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
56-моддасига асосан оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этади. 
 
Суд, судланувчи Ф.Эргашовнинг жиноят содир этишдаги ҳолатларига 
баҳо бериб, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, 
етказилган зарарни қоплаганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолат деб, жиноятни ғараз ва 
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.08.2022
1-2106-2201/85


паст ниятларда содир қилганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
56-моддасига асосан оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этади. 
Суд, судланувчи Ҳ.Эргашовга нисбатан жазо турини тайинлашда ва 
миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 
2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо 
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида, “Судларнинг 
эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик 
ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга 
қаратилсин” ҳамда 3-бандида, “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари 
мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал 
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, 
айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи 
ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб кўрсатилган раҳбарий 
тушунтиришларидан келиб чиқиб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий 
хавфлилик даражасини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, тўлиқ 
қопланганлигини, фуқаровий даъвогарнинг даъвоси йўқлигини, унинг айбига 
тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, шахсини, оилавий ва 
моддий аҳволларини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, 
уларнинг ягона боқувчиси эканлигини, муқаддам судланмаганлигини, 
жиноятни ғараз ва паст ниятларда содир қилганлигини, жазони 
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларининг мажмуини инобатга олиб, 
инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига риоя қилиб, уни жамиятдан 
ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келиб, 
юқорида кўрсатилган ҳолатлар у томонидан содир этилган жиноятнинг 
ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, 
шунингдек ЖКнинг 167-моддаси 4-қисмидаги “Етказилган моддий зарарнинг 
ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш 
тариқасидаги жазо қўлланилмайди” деб кўрсатилган қонун нормасига риоя 
этиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми, 
228-моддаси 2 ва 3-қисми санкцияларида назарда тутилган ахлоқ тузатиш 
ишлари жазосини тайинлаб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил кесил ахлоқ 
тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, шунингдек Ҳ.Эргашов ушбу жиноятни 
ўзининг иш фаолияти билан бевосита боғлиқ ҳолда содир қилганлигини 
инобатга олиб, қўшимча жазо тариқасида ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 
муайян ҳуқуқдан, яъни мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида 
ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 61-моддаси 
тартибида 
тайинланган 
жазоларни 
алоҳида-алоҳида 
ижро 
қилишни 
белгилашни;
бундан ташқари, Ҳ.Эргашовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
59-моддаси 8-қисмига асосан мазкур ҳукмга жиноят ишлари бўйича Навоий 
шаҳар судининг 2022 йил 1 апрель кунги ҳукми билан тайинланган 
мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан 
маҳрум қилиш ва аҳлоқ тузатиш ишлари жазоларини қисман қўшиш йўли 
билан узил кесил жазо тайинлашни, қўлланилган гаров эҳтиёт чорасини бекор 
қилишни лозим топади. 
Суд, судланувчи Ф.Эргашовга нисбатан жазо турини тайинлашда ва 
миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.08.2022
1-2106-2201/85


2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо 
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида, “Судларнинг 
эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик 
ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга 
қаратилсин” ҳамда 3-бандида, “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари 
мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал 
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, 
айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи 
ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб кўрсатилган раҳбарий 
тушунтиришларидан келиб чиқиб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий 
хавфлилик даражасини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, тўлиқ 
қопланганлигини, фуқаровий даъвогарнинг даъвоси йўқлигини, унинг айбига 
тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, шахсини, оилавий ва 
моддий аҳволларини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди 
борлигини, 
уларнинг 
ягона 
боқувчиси 
эканлигини, 
муқаддам 
судланмаганлигини, жиноятни ғараз ва паст ниятларда содир қилганлигини, 
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларининг мажмуини 
инобатга олиб, инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига риоя қилиб, уни 
жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкинлиги ҳақидаги хулосага 
келиб, юқорида кўрсатилган ҳолатлар у томонидан содир этилган жиноятнинг 
ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, 
шунингдек ЖКнинг 167-моддаси 4-қисмидаги “Етказилган моддий зарарнинг 
ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш 
тариқасидаги жазо қўлланилмайди” деб кўрсатилган қонун нормасига риоя 
этиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми, 
228-моддаси 2 ва 3-қисми санкцияларида назарда тутилган ахлоқ тузатиш 
ишлари жазосини тайинлаб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил кесил ахлоқ 
тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, Ҳ.Эргашовга Ўзбекистон Республикаси 
ЖКнинг 59-моддаси 8-қисмига асосан мазкур ҳукмга жиноят ишлари бўйича 
Навбаҳор туман судининг 2022 йил 7 март кунги ҳукми билан тайинланган 
аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини қисман қўшиш йўли билан узил кесил жазо 
тайинлашни, қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат 
эҳтиёт чорасини бекор қилишни лозим топади. 
Шу билан бирга, суд судланувчи Ф.Эргашов ушбу жиноятни содир 
қилган вақтида “Chorvachilik yuksalishi” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб 
ишлаганлигини, ЖКнинг 45-моддаси 5-қисмида, тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмайди, деган 
қонун талабидан келиб чиқиб, унга нисбатан муайян ҳуқуқидан маҳрум қилиш 
жазони тайинламасликни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. 
Шунингдек, суд иш юзасидан тергов жараёнида етказилган зарарни 
қоплаш учун Навоий вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига 
топширилган жами 164.578.000 сўм пуллардан 164.500.000 сўмини “Агробанк” 
АТБ Навбаҳор филиалига ундиришни, ортиқча тўланган 78.000 сўмни 
судланувчи Ҳ.Эргашовнинг ўзига қайтаришни белгилашни лозим деб топади. 
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462-463, 465-468, 471-473, 
476-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳужжат имзоланган: Рахманов Фурқат Алибекович, 10.08.2022
1-2106-2201/85



Download 382.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling