Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳ у к м
Судланувчи Саитов Васлиддин Худоёрович (Saitov Vasliddin Xudoyorovich)
Download 285.7 Kb.
|
Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳ У К М
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.Судланувчи Тешаев Шавкатжон Джуракулович (Teshaev Shavkatjon Djurakulovich)
4. Судланувчи Саитов Васлиддин Худоёрович (Saitov Vasliddin Xudoyorovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси, 167-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилсин. Унга; Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан 4 (тўрт) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жиноят кодексининг 189-моддаси билан иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61,59-моддалари тартибида, Саитов Васлиддин Худоёровичга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоларни бир-бирига қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил 6 (олти) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазо муддати 2021 йил 10 декабрь кунидан бошлаб ҳисоблансин. В.Саитовнинг эҳтиёт чораси аслича қамоқда қолдирилсин. 5.Судланувчи Тешаев Шавкатжон Джуракулович (Teshaev Shavkatjon Djurakulovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28 ” 84-моддаси 3-қисми, 28,189-моддаси, 167-моддаси 3-қисми “а банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисмиларида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилсин. Унга; Жиноят кодексининг 28,184-моддаси 3-қисми билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жиноят кодексининг 28,189-моддаси билан иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми билан иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61,59-моддалари тартибида, Тешаев Шавкатжон Джуракуловичга тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоларни бир-бирига қисман озодликдан маҳрум қилиш жазосини тўлиқ қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил 3 (уч) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тешаев Шавкатжон Джуракуловичга жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 2019 йил 10 октябрдаги ҳукми билан тайинланиб, Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 2020 йил 19 ноябрдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 4 ой 27 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш қисми бекор қилинсин ҳамда ушбу ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмай қолган қисми Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида мазкур ҳукм билан тайинланган жазога қисман қўшилиб, узил-кесил 3 (уч) йил 9 (тўққиз) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жазо манзил-колонияларда ўтаттирилсин. Жазо муддати 2022 йил 14 апрель кунидан кунидан бошлаб ҳисоблансин. Ш.Тешаевнинг эҳтиёт чораси аслича қамоқда қолдирилсин. Download 285.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling