Ўзбекистон Республикаси номидан


Download 203.2 Kb.
Pdf ko'rish
Sana31.03.2023
Hajmi203.2 Kb.
#1312244


Ўзбекистон Республикаси номидан 
Ҳ У К М 
2023 йил февраль ойининг 6 куни, жиноят ишлари бўйича Уйчи 
туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, туман судининг 
раиси Б.Обидовнинг раислигида, судья ѐрдамчиси Д.Назаровнинг 
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Уйчи туман прокурорининг 
ѐрдамчиси С.Хўжаханов, судланувчи С.Қирғизбаев, фуқаровий даъвогар 
Б.Сиддиқовнинг иштирокида, Қирғизбаев Сирожиддин Қамбаралиевичга 
оид 1-1608-2201/307-сонли жиноят иши кўриб чиқилди.
Қирғизбаев Сирожиддин Қамбаралиевич, 
1964 йил 2 майда Наманган вилояти, 
Уйчи 
туманида 
туғилган, 
ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-
махсус, Уйчи туман “Сирожиддин ота 
ҳамкорлари” ишлаб чиқариш кооперативи 
раҳбари, оилали, 4 нафар фарзанди бор, 
судланмаган, Наманган вилояти, Уйчи 
тумани, “Қўрғонча” МФЙ, Беруний 
кўчаси, 36-уйда яшайди, гаров эҳтиѐт 
чораси қўлланилган, айблов хулосаси 
нусхасини 2022 йил 24 ноябрда олган, 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисмининг
“в,г” 
бандлари, 
228-моддаси 
2-қисмининг 
“а,б” 
бандлари
ва 228-моддасининг 3-қисми билан айбланган. 
Суд судланувчи, фуқаровий даъвогар ва гувоҳнинг кўрсатувларини 
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган 
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни 
А Н И Қ Л А Д И 
Судланувчи С.Қирғизбаев “Сирожиддин ота ҳамкорлари” ишлаб 
чиқариш кооперативи раҳбари лавозимида ишлаб, мансабдор шахс 
бўлгани 
ҳолда 
мансаб 
мавқеини 
суиистеъмол 
қилиб, 
қисми
ЖПК 84-моддасига асосан тугатилган ўғли Д.Қирғизбаев билан бир гуруҳ 
бўлиб, 
олдиндан 
тил 
бириктириб, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Томорқа ер эгаларини қўллаб-
қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4716-сонли Қарори ҳамда Бандлик ва меҳнат 
муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 26 августдаги “Ўзбекистон 
Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари 
ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 3163-2-сонли буйруғи 
билан тасдиқланган Низом талабларига зид равишда, 50 нафар 
фуқароларни улушдор сифатида давлат хизматлари марказидан рўйхатдан 
ўтказиб, “Сирожиддин ота ҳамкорлари” ишлаб чиқариш кооперативини 
Ҳужжат имзоланган: Обидов Бахтиёр Махмуджонович, 09.02.2023
1-1608-2201/307



ташкил этиб, ушбу фуқароларнинг хабардорлигисиз “Паррандачилик 
ишлаб чиқариш кооперативи хизматлар кўрсатиш учун оила(жамоа) 
пудрати тўғрисида”ги шартномаларни тузиб, шартномага фуқароларнинг 
номидан имзо қўйиб, расмий ҳужжат ҳисобланган шартномаларни 
такроран қалбакилаштириб, ҳужжатларни 2021 йил ноябрь ойида аҳоли 
бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиб, ҳар бир улушдор учун 
2.450.000 сўмдан, жами 122.500.000 сўм субсидия маблағлари ажратиш 
тўғрисидаги буйруқ чиқарилишига ва 2021 йил декабрь ойида ушбу пул 
маблағларини кооператив ҳисоб-рақамига ўтказилишига эришиб, 20 нафар 
фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун парранда етказиб бермасдан, 
ушбу фуқароларга ажратилган жами 49.000.000 сўм субсидия 
маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. 
Судга оид хатшунослик экспертизасининг 2022 йил 29 июлдаги
119-сонли хулосасида тақдим этилган “Сирожиддин ота ҳамкорлари” 
ишлаб чиқариш кооперативи ва Х.Юлдашев ўртасида тузилган 
шартномаларда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардаги фуқаролар номидан 
бажарилган имзолар фуқаролар томонидан эмас бошқа шахс томонидан 
бажарилгани кўрсатилган. 
Судланувчи С.Қирғизбаев суд муҳокамасида айбига тўлиқ иқрор 
бўлиб, 50 нафар фуқароларни улушдор сифатида давлат хизматлари 
марказидан рўйхатдан ўтказиб, “Сирожиддин ота ҳамкорлари” ишлаб 
чиқариш кооперативини ташкил этиб, “Паррандачилик ишлаб чиқариш 
кооперативи хизматлар кўрсатиш учун оила(жамоа) пудрати тўғрисида”ги 
шартномаларни тузиб, шартномага фуқароларнинг номидан имзо қўйиб, 
ҳужжатларни 2021 йил ноябрь ойида аҳоли бандлигига кўмаклашиш 
марказига тақдим этиб, ҳар бир улушдор учун 2.450.000 сўмдан, жами 
122.500.000 сўм субсидия маблағлари ажратиш тўғрисидаги буйруқ 
чиқарилгани, 2021 йил декабрь ойида ушбу пул маблағларини кооператив 
ҳисоб-рақамига тушириб берилгани, 49.000.000 сўм субсидия маблағлари 
эвазига 20 нафар фуқароларга парранда етказиб берилганида фуқаролар 
ушбу паррандаларни олишга кўнмагани, сўнг ўзлари ушбу паррандаларни 
боқиб эплай олишмагани, натижада барчаси нобуд бўлгани, ҳозирда 
етказилган зарар қоплангани, қилмишидан пушаймонлиги, ўзига тегишли 
хулоса чиқарганлигини билдириб, енгиллик беришни сўради. 
Судланувчи С.Қирғизбаевнинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган 
кўрсатмасидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан 
исботланади. 
Фуқаровий даъвогар Б.Сиддиқов суд муҳокамасида, Уйчи туман 
молия бўлимида бош иқтисодчи лавозимида ишлаши, С.Қирғизбоев 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Томорқа 
ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4716-сонли Қарори ҳамда 
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 26 августдаги 
“Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси 
маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги 
Ҳужжат имзоланган: Обидов Бахтиёр Махмуджонович, 09.02.2023
1-1608-2201/307



низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 3163-2-сонли 
буйруғи билан тасдиқланган Низом талабларига зид равишда, 50 нафар 
фуқароларни улушдор сифатида давлат хизматлари марказидан рўйхатдан 
ўтказиб, “Сирожиддин ота ҳамкорлари” ишлаб чиқариш кооперативини 
ташкил этиб, ушбу фуқароларнинг хабардорлигисиз “Паррандачилик 
ишлаб чиқариш кооперативи хизматлар кўрсатиш учун оила(жамоа) 
пудрати тўғрисида”ги шартномаларни тузиб, шартномага фуқароларнинг 
номидан имзо қўйиб, шартномаларни қалбакилаштириб, ҳужжатларни 
2021 йил ноябрь ойида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим 
этиб, ҳар бир улушдор учун 2.450.000 сўмдан, жами 122.500.000 сўм 
субсидия маблағлари ажратиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилишига
ва 2021 йил декабрь ойида ушбу пул маблағларини кооператив ҳисоб-
рақамига ўтказилишига эришиб, 20 нафар фуқароларнинг бандлигини 
таъминлаш учун парранда етказиб бермасдан, ушбу фуқароларга 
ажратилган жами 49.000.000 сўм субсидия маблағларини ўзлаштириш 
йўли билан талон-торож қилгани, ҳозирда етказилган зарар депозит ҳисоб 
рақамига тўлангани, ушбу маблағларни Уйчи туман маҳаллий 
бюджетининг ҳисоб рақамига ўтказиб, судланувчига нисбатан енгиллик 
беришни сўради.
Гувоҳ Ў.Иброхимова суд муҳокамасида, уни номига Аҳоли 
бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2.450.000 сўм миқдорида 
субсидия маблағлари ажратилганидан хабари йўқлиги, 2021 йил февраль 
ѐки март ойларида яшаш хонадонига С.Қирғизбоевнинг ўғли Д.Қирғизбаев 
ишсиз эканини, боқиш учун товуқ, катак ва дон беришини айтгани, ишсиз 
бўлгани сабабли уни гапига рози бўлгани, бироқ, Д.Қирғизбаев ѐки бошқа 
шахслар унга боқиш учун товуқ ѐки бошқа нарса олиб келмагани, орадан
7 ой вақт ўтганидан сўнг, куз фаслида совуқ кунлар бошланганидан сўнг 
Дилмуродни синглиси Гулбаҳор келиб жўжа келганлигини айтиб
боқишини сўраганида совуқ тушганлиги, жўжани боқмаслигини айтиб, 
рози бўлмагани, номига субсидия маблағлари ажратилганлиги, 
“Сирожиддин ота ҳамкорлари” ИЧКга улушдор сифатида киритилганидан 
хабари йўқлигини билдирди.
Судланувчи С.Қирғизбаевнинг жиноят содир этганликдаги айби, 
жиноят ишидаги “Сирожиддин ота ҳамкорлари” ишлаб чиқариш 
кооперативига ажратилган субсидия маблағларини мақсадли сарфланиши 
юзасидан ўтказилган текшириш якуни бўйича тузилган далолатномалар
ва хулоса, судга оид хатшунослик экспертизаси хулосаси, тушунтириш 
хатлари, воқеа жойини кўздан кечириш баѐнномаси, ѐзма далиллар, тўлов 
квитанциялари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ҳужжатлар билан 
исботланади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил
17 апрелдаги 11-сонли “Иқтисодиѐт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд 
амалиѐтида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги Қарорининг
3-бандида амалдаги жиноят қонунларига биноан, ўзганинг мулкини талон-
торож қилиш мулкка тажовуз қилишнинг энг хавфлиси ҳисобланиши, 
Ҳужжат имзоланган: Обидов Бахтиёр Махмуджонович, 09.02.2023
1-1608-2201/307



мансаб вазифалари ѐхуд шартномавий муносабатларга кўра, ўзганинг 
мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ѐки сақлаш бўйича 
қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг мазкур мулкни қонунга 
хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ѐки бошқа шахснинг мулкига 
айлантириши айбдорга ишониб топширилган ѐки унинг ихтиѐрида бўлган 
ўзганинг мулкини ўзлаштириш ѐки растрата қилиш деб (ЖКнинг
167-моддаси) тавсифланиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. 
Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи С.Қирғизбаевнинг 
ҳаракатлари, ҳужжатларни қалбаки эканлигини била туриб, ундан 
фойдаланганликда Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддасининг
3-қисми билан ортиқча квалификация қилинган. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
11 октябрдаги 35-сонли “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиѐти 
тўғрисида”ги Қарорининг 19-бандида қалбаки ҳужжатдан фойдаланган 
ҳолда содир этилган фирибгарлик, башарти ҳужжат айбдор томонидан 
тайѐрланган ѐки сохталаштирилган бўлса, жиноятлар мажмуи тарзида
ЖК 168-моддаси ва 228-моддаси биринчи ѐки иккинчи қисмлари билан 
квалификация қилиниши, бошқа шахс томонидан тайѐрланган қалбаки 
ҳужжатдан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этган шахснинг 
ҳаракатлари ЖК 168-моддаси тегишли қисми билан квалификация 
қилиниб, ЖК 228-моддаси учинчи қисми билан қўшимча квалификация 
қилишни талаб этмаслиги, чунки бундай ҳолда ҳужжат айбдор томонидан 
ўз мақсадига эришиш учун алдаш воситаси сифатида фойдаланилган 
бўлиши ҳақида тушунтириш берилган. 
Иш ҳужжатларида ҳамда судда аниқланган ҳолатларга кўра, 
судланувчи С.Қирғизбаев расмий ҳужжат ҳисобланган шартномаларни 
қалбакилаштириб, ушбу қалбаки ҳужжатларни аҳоли бандлигига 
кўмаклашиш марказига тақдим этиб, субсидия маблағларини жамият 
ҳисоб рақамига ўтказилишига эришган.
Судланувчи С.Қирғизбаевнинг расмий ҳужжат ҳисобланган 
шартномаларни қалбакилаштириб, ушбу қалбаки ҳужжатларни аҳоли 
бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиши билан боғлиқ қилмиши 
ЖК 228-моддасининг 2-қисми диспозициясида назарда тутилган ўзи ѐки 
бошқа шахс фойдаланиши мақсадида ҳужжатларни қалбакилаштириш 
ҳолати билан қамраб олингани, ЖК 228-моддасининг 3-қисми билан 
қўшимча квалификация қилиш талаб этилмаслигини эътиборга олиб, суд 
унинг айбловидан ЖК 228-моддасининг 3-қисмини чиқаришни лозим деб 
топади. 
Судланувчи С.Қирғизбаевнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисмининг “в,г” бандлари
ва 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан тўғри квалификация 
қилинган, чунки у мансабдор шахс бўлгани ҳолда, мансаб мавқеини 
суиистеъмол қилиб, расмий ҳужжатларни такроран бир гуруҳ бўлиб 
қалбакилаштириб, 49.000.000 сўм субсидия маблағларини ўзлаштириш 
йўли билан талон-торож қилган. 
Ҳужжат имзоланган: Обидов Бахтиёр Махмуджонович, 09.02.2023
1-1608-2201/307



Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддасининг
4-қисмида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда 
озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо 
қўлланилмаслиги белгиланган. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиѐти 
тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида жиноят учун жазо тайинлашда 
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги 
принципларига қатъий амал қилиш ҳақида, 3-бандида Жиноят кодексининг 
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда 
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик 
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида 
тушунтириш берилган. 
Суд, судланувчи С.Қирғизбаевга жазо тури ва миқдорини 
тайинлашда, 
унинг 
айбига 
тўлиқ 
иқрор 
бўлиб, 
қилмишидан 
пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи 
ҳолатлар деб, жиноятни ғараз ниятда содир этгани жазони оғирлаштирувчи 
ҳолат деб ҳисоблаб, уни шахсини, содир этган жиноятининг ижтимоий 
хавфлилик даражасини, оилавий моддий шароитини, етказилган зарар 
қопланганини эътиборга олиб, унга нисбатан айбланаѐтган моддалар 
санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб,
ЖК 59-моддасининг 2-қисми тартибида тайинланган жазоларни қисман 
қўшиб, ўташ учун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, шунингдек 
унинг тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, бевосита 
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлигини инобатга олиб,
ЖК 45-моддасининг 5-қисмига асосан унга нисбатан муайян ҳуқуқдан 
маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинламасликни лозим деб топади. 
Суд, етказилган зарарни муҳокама қилиб, судланувчи С.Қирғизбаев 
томонидан етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Наманган вилоят 
прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига тўланган 49.000.000 сўм пул 
маблағларини Уйчи туман маҳаллий бюджетининг ҳисоб рақамига 
ўтказишни, етказилган моддий зарар тўлиқ қоплангани сабабли суд 
муҳокамасидан чиқаришни лозим деб топади. 
Суд, ѐзма далилларни муҳокама қилиб, ѐзма далил деб эътироф 
этилиб, жиноят ишига қўшилган ҳужжатлар ва бир дона “DVD” дискни 
жиноят иши билан бирга сақлашни лозим деб топади. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг
454-457, 462,463, 465-468, 471,472,473–моддаларига амал қилиб, суд 
Ҳ У К М Қ И Л А Д И 
Қирғизбаев Сирожиддин Қамбаралиевич Ўзбекистон Республикаси 
Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисмининг “в,г” бандлари ва 228-моддаси 
2-қисмининг “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир 
этганликда айбли деб топилсин. 
Ҳужжат имзоланган: Обидов Бахтиёр Махмуджонович, 09.02.2023
1-1608-2201/307



С.Қирғизбаевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси
2-қисмининг “в,г” бандлари билан иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини 
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ 
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. 
С.Қирғизбаевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси
2-қисмининг “а,б” бандлари билан, иш ҳақининг йигирма фоизи 
миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. 
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасининг 2-қисми тартибида, 
тайинланган жазоларни қисман қўшиб, узил-кесил, ўташ учун
иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб 
қолган ҳолда 2 (икки) йил 3 (уч) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари 
жазоси тайинлансин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси С.Қирғизбаевни ўз иш жойида 
ўтаттирилсин. Жазо муддати жамият маъмурияти томонидан жазони ижро 
этувчи инспекциясидан хабарнома олган кундан бошлаб ҳисоблансин. 
Ҳукм қонуний кучга киргач С.Қирғизбаевга нисбатан қўлланилган 
гаров эҳтиѐт чораси бекор қилинсин, гаров сифатида қўйилган
9.800.000 сўм пул маблағи С.Қирғизбаевга қайтарилсин.
Етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Наманган вилоят 
прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига тўланган 49.000.000 сўм пул 
маблағлари Уйчи туман маҳаллий бюджетининг ҳисоб рақамига 
ўтказилсин, етказилган моддий зарар тўлиқ қоплангани сабабли суд 
муҳокамасидан чиқарилсин.
Ёзма далил деб эътироф этилиб, жиноят ишига қўшилган ҳужжатлар 
ва бир дона “DVD” диск жиноят иши билан бирга сақлансин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан, судланувчи 
эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан йигирма сутка ичида 
Наманган вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш ѐки протест 
келтиришга ҳақлидирлар. 
Раислик қилувчи:
(имзо)
Б.Обидов
“Ҳукм нусхаси аслига тўғри” 
Жиноят ишлари бўйича
Уйчи туман судининг раиси
Б.Обидов
Ҳужжат имзоланган: Обидов Бахтиёр Махмуджонович, 09.02.2023
1-1608-2201/307

Download 203.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling