Ўзбекистон республикаси оий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 156.5 Kb.
bet2/9
Sana28.12.2022
Hajmi156.5 Kb.
#1021193
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Курс иши талаблар Информатика

1-курс талабаси курс иши, курс билан танишув характерига эга бўлади. Унинг мақсади – матнни мустақил таҳлил қилиш, шунингдек илмий адабиётлар билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат. Иш долзарб илмий муаммо бўйича адабиётлар таҳлилини тақдим қилиши, рефератив характерга эга бўлиши керак.
Биринчи курс талабаларининг курс иши ҳажми 15 чоп этилган бетдан кам бўлмаслиги мўлжалланади.
I. Курс ишларига қўйиладиган умумий талаблар
Курс ишини бажариш ўқув режасида кўзда тутилган ва ҳар бир талаба учун зарурийдир. Талаба курс ишини бажариш натижасида ўзининг тадқиқот олиб бориш имкониятини кўрсата билиши керак. Шу мақсадда бўлғуси ўқитувчилар қўйидаги малака ва кўникмаларга эга бўлиши зарур:
а) педагогика, психология, фалсафа, социология фанлари бўйича библиографик кўрсаткичлардан фойдаланишни ўрганиш;
б) мавзу бўйича минимал даражадаги муайян адабиётларни ўрганиш ва зарурий маълумотларни қайд қила олиш;
в) замонавий адабиётларни таҳлил қилиш натижасида ўрганилаётган масаланинг ҳолатини изчил баён қилиш;
г) агар мавзу учун зарурий бўлса, турли типдаги таълим муассасаларидаги педагогик тажрибаларни йиғиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
д) тажриба-синов ишини ўтказиш, қўлга киритилган эмпирик материални қайта ишлаш, уни таҳлил қилиш, тизимга солиш, изоҳлаш ва зарурий хулосаларни чиқариш.
Тадқиқот мавзусини танлаш
Курс иши мавзулари 1 йил олдин тегишли кафедра мажлисида муҳокама қилинади, тасдиқланади ва талабаларга маълум қилинади. Курс иши асосан 3-4 блок фанлари бўйича ёзилади.
Курс иши мавзуларининг тўплами қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:
а) бўлажак информатика ўқитувчини тайёрлаш вазифаларига мос келиши;
б) замонавий илмий-педагогик тадқиқотлар йўналишлари ва муаммоларини ҳисобга олиши;
в) алоҳида ўқитувчилар ва кафедра жамоаси томонидан текширилаётган муаммоларга талабаларни жалб қилиши;
г) психологик-педагогик назария ва амалиёт соҳасига нисбатан талабаларнинг хилма-хил қизиқишларини ҳисобга олиши;
д) информатика ва ахборот технологиялари курси ва информатика ўқитиш методикасидан долзарб муаммоларини ишлаб чиқиши зарур.

Курс иши мавзулари турли усуллар ёрдамида белгиланиши мумкин:



  1. Ўқитувчи талабанинг курс иши мавзусини белгилайди. Агар ўқитувчи муайян бир муаммо бўйича тадқиқот ишни олиб бораётган бўлса, у шу мавзу юзасидан талабага курс иши мавзусини бериши мумкин.

  2. Талаба ўз амалий фаолиятида дуч келаётган қийинчиликларни бартараф қилиш учун ёрдам берувчи мавзу бўйича ишлаши ҳам мумкин. Бу йўналишдаги мавзуларни, одатда, ОТМга киргунига қадар педагогик фаолият олиб борган ёки иш билан ўқишни биргаликда олиб бораётган талабалар танлаб оладилар.

  3. Талаба ўз қизиқишларига мос келувчи мавзулар бўйича иш олиб боради. Талабага мустақил равишда тадқиқот мавзусини танлашида қуйидаги усуллар ёрдам беради:

а) етакчи мутахассислар томонидан амалга оширилган илм-фан ютуқларининг қисқа тахлилий тавсилотларини ўрганиш (чунки ушбу тавсилотларнинг охирида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар албатта кўрсатилади);
б) олдин бажарилган тадқиқотларда ўрганилган муаммоларга яқин мавзуларни танлаш, бунда янги, яна ҳам мукаммалроқ методлардан фойдаланиш;
в) олдин тадқиқотчилар томонидан илгари сурилган, аммо ўрганилмаган гипотезаларни текшириш;
г) махсус адабиётлар ва даврий психологик-педагогик нашрлар билан мунтазам танишиб бориш;
д) долзарб аҳамиятга эга, кам ўрганилган муаммо ва масалаларни аниқлаш мақсадида етакчи олимлар билан маслаҳатлашиш.
Курс иши мавзуси аниқланиб, илмий раҳбар билан келишилганидан сўнг курс ишини бажариш босқичлари аниқлаштирилган календар-режа ишлаб чиқилади. Мазкур режа тадқиқот ишининг боришини назорат қилишга имконият яратади ва талабага курс ишини мустақил ҳамда онгли равишда бажаришига ёрдам беради.

Download 156.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling