Ўзбекистон республикаси олии ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


Download 1 Mb.
bet24/43
Sana22.10.2023
Hajmi1 Mb.
#1715517
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43
Bog'liq
Proektiv metodikalar

Ортиқча деталлар - ўзини чеклай олмаслик атроф-муҳит тўғрисида ҳаддан ташқари кучли қайгуришни кўрсатади. Деталлар моҳияти (аҳамиятли, аҳамиятсиз ёки кутилмаган) сезгирликнинг ўзига хослигини аниқ белгилашга ёрдам бериши мумкин.
Деталларни ортнқча такрорланиши - субъект одатда одамлар билан мулойим ва силлиқ алоқа ўрната олмайди.
Деталларнинг етишмаслиги - одамовилик тенденцияси.
Алоҳида қалтнс деталлаштириш - чекланганлик, ўта расмиятчилик.
Топшириқни тушуниш
Расмни танқид қилиш сўралса, уни танқидий бахолай олиш қобилияти - воқелик билан алоқани йўқотмаганлик кўрсаткичи.
Топшириқни деярли қаршиликсиз қабул қилиш - ишини яхши бошлаб туриб, сўнг чарчаб қолиш ва расм чизишни тўхтатиш.
Расм туфайли узр сўраш - ўзига ишончнинг етишмаслиги.
Расм чизиш давомида тезлик ва маҳсулдорликнинг пасайиши - тез жонга тегишлик.
Расмнинг номи - экстраверсия, қўллаб-қувватлаш эҳтиёжи.
Расм чап қисмини алоҳида қайд қилиниши - аёл жинси билан идентификациялаш.
Қийинчиликларга қараман, тиришиб расм чизса - яхши башорат, ғайратлилик.
Расм чизишга қаршилик қилса ва ундан бош тортса - ўзини кўрсатишни хоҳламаслик, ўз муаммоларини яшириш.
Дарахт
К.Кохнинг тавсифи (интерпретацияси) К.Юнгнинг қарашлари (дарахт - тик турган одам тимсоли)дан келиб чиқади.
Илдиз - жамоа, онгсизлик.
Поя (тана) - импульслар, инстинктлар, содда босқичлар.
Шохлар - пассивлик ёки ҳаётга қарши туриш.
Дарахт расмининг тавсифи доимо ядро (илдиз, поя, шох) ва безак элементлари (барг, мева, пейзаж)ни ўз ичига олади.
Агар варақнинг ўнг юқори чеккасига қараб кўтарилган ҳолатда ер чизилган бўлса - жўшқинлик, энтузиазм.
Агар варақнинг ўнг пасткн чеккасига қараб туширилган ҳолатда ер чизилган бўлса - кучнинг камайганлиги, етарли даражада интилиш йўқлиги.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling