Ўзбекистон республикаси олии ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


Илдизлар Илдиз поядан кичик бўлса


Download 1 Mb.
bet25/43
Sana22.10.2023
Hajmi1 Mb.
#1715517
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43
Bog'liq
Proektiv metodikalar

Илдизлар
Илдиз поядан кичик бўлса - яширилган, ёпиқ нарсани кўриш истаги.
Илдиз поя билан тенг - анча кучли, энди муаммони тасаввур қиладиган қизиқувчанлик.
Илдиз поядан катта - шиддатли қизиқувчанлик, хавотирни юзага келтириши мумкин.
Илдиз чизиқ орқали тасвирланса - сир тутилаётган нарсага нисбатан болаларча муносабат.
Иккита чизиқ кўринишида ифодаланган илдиз - фарқлаш қобилияти ва реал нарсани баҳолашда мулоҳазалилик; бу илдизларнинг турли хил шакли яшаш хоҳиши билан, нотаниш ёки ўзига яқин даврада айрим тенденцияларни босиб қўйиш ёки ифодалаш хоҳиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Симметрия - ўзини ташқи дунё билан келишгандек қилиб кўрсатишга интилиш. Тажовузкорликни тўхтатиб туришга бўлган интилишнинг ёрқин ифодаси. Ҳисларга нисбатан позицияни танлашдаги иккиланиш, ахлоқий муаммолар.
Варақдаги жойлашув иккиланган бўлса - ўтмишга, расмда ифодаланган нарсага, яъни ўз хатти-ҳаракатларига муносабат. Мустақилликка ва атрофидагилар доирасидаги ҳимояга нисбатан иккиланган хоҳиш. Марказий позиция - атрофдагилар билан муроса, мувозанатга эришиш хоҳиши.
Чапдан ўнгга қараб жойлашганлнк - ташқи дунё, келажакка йўналганликнинг ортганлиги. Авторитетга таянишга бўлган эҳтиёж; ташқи олам билан муросани излаш; хулқ-атвордаги иккиланиш ҳам бўлиши мумкин.
Барглар шакли
Юмалоқ шох барглар тўплами - бениҳоя хурсандлик, эмоционаллик.
Барглардаги айланалар - тинчлантирувчи ва рағбатлантирувчи сезгиларни излаш, тарк этилганлик ва умидсизлик ҳисси.
Шоҳлар пастга қаратилса - мардликнинг сўниши, ҳаракатлардан воз кечиш.
Шоҳлар тепага қаратилса - ташаббус, шиддат, ҳокимиятга интилиш.
Тўрсимон барг, анча-мунча зич бўлса - муаммоли вазиятлардан қочишга бўлган эпчиллик.
Тарвақайлаб кетган шохлар - ўз-ўзини тасдиқлаш, алоқа ўрнатиш изланиши, атрофга нисбатан сезувчанлик, шошмашо- шарлик.
Қийшиқ чизиқли барглар - атрофни очиқчасига қабул қилиш, таъсирчанлик.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling