Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси
-боб. Республика йўл жамғармасига йиғимлар
Download 1.89 Mb.
|
Soliq Kodeks
- Bu sahifa navigatsiya:
- 321-модда. Cолиқ тўловчилар
- 322-модда. Солиқ солиш объекти
- 323-модда. Солиқ солинадиган база
- 324-модда. Имтиёзлар
- 325-модда. Йиғимларни тўлаш тартиби
54-боб. Республика йўл жамғармасига йиғимлар320-модда. Республика йўл жамғармасига йиғимларнинг турлариРеспублика йўл жамғармаси йиғимларига қуйидагилар киради: автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим; чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганлиги учун йиғим. 321-модда. Cолиқ тўловчиларАвтотранспорт воситаларини олувчи ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб киришни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим тўловчилардир. Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг эгалари ёки фойдаланувчилари ушбу воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганлиги учун йиғим тўловчилардир. 322-модда. Солиқ солиш объектиЙиғимлар учун солиқ солиш объекти қуйидагилардир: автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш; чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтиш. 323-модда. Солиқ солинадиган базаСолиқ солинадиган база қуйидагилардир: олинган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситаларининг қиймати; Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганида ёки унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганида чет давлатларнинг автотранспорт воситалари. 324-модда. ИмтиёзларАвтотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан қуйидагилар озод қилинадилар: 1) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлар; 2) ихтисослаштирилган савдо тармоғидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган янги автомобиль олувчи фуқаролар, шунингдек яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачаларни олувчи фуқаролар; 3) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришни амалга оширувчи ихтисослаштирилган йўл хўжалик бошқаруви органи тузилмасига кирадиган корхоналар – мазкур ишларни амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган автотранспорт воситалари бўйича; 4) фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган, қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган автотранспорт корхоналари – йўловчилар ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари бўйича (енгил автомобиллар ва йўналишли таксилардан ташқари); 5) юридик шахслар – қирқ тоннадан ортиқ юк кўтарадиган, олинган кон автосамосваллари бўйича; 6) ҳомийлик (беғараз) ёрдами сифатида автомобилларни олган (сотиб олган) болалар уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, қариялар ва кичик ёшдаги ногиронлар учун интернат-уйлар, шунингдек бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган тиббиёт муассасалари; 7) юридик шахслар – автотранспорт воситаларини битта тизим (давлат ва хўжалик бошқаруви органи) ичида балансдан балансга бепул ўтказишда; 8) қайта ташкил этиш натижасида автотранспорт воситасини олган ҳуқуқий ворис; 9) автотранспорт воситаларини ушбу модданинг 3–5-бандларида кўрсатилган юридик шахсларга лизингга бериш учун олувчи лизинг берувчилар. 325-модда. Йиғимларни тўлаш тартибиАвтотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим улар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида давлат рўйхатидан ўтказилаётганда, қайта рўйхатдан ўтказилаётганда қуйидаги ҳолларда ундирилади: 1) автотранспорт воситалари олди-сотди, алмаштириш, ҳадя, бепул бериш шартномаси асосида, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олинганда; 2) автотранспорт воситалари юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда дивидендлар сифатида олинганда; 3) автотранспорт воситалари лизингга бериш учун олинганда, ушбу Кодекс 324-моддасининг 9-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Йиғим тарафларнинг ёзма келишувига кўра лизинг берувчидан ёки лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг берувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган тақдирда, йиғим лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг шартномаси муддати тугаганидан сўнг мазкур лизинг (иккиламчи лизинг) шартномаси предмети бўлган автотранспорт воситаси қайта рўйхатдан ўтказилаётганида такроран йиғим ундирилмайди; 4) автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирилганда. Автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилмаган ҳолда автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ёки техник кўрикдан ўтказиш амалга оширилмайди. Чет давлатлар автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганлиги учун йиғим чет давлатнинг автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганида ундирилади. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling