Ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг қЎмиталари (комиссиялари) томонидан конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида
II. Сенат қўмиталари (комиссиялари) томонидан тадбирлар ўтказиш бўйича йиллик иш режаларни тайёрлаш
Download 22.23 Kb.
|
конференция утказиш тартиби
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Конференция, давра суҳбати ва семинар ўтказишга тайёргарлик кўриш тартиби
II. Сенат қўмиталари (комиссиялари) томонидан тадбирлар ўтказиш бўйича йиллик иш режаларни тайёрлаш
4. Сенат қўмиталари (комиссиялари) ишни ўзларининг тадбирлар ўтказиш бўйича йиллик иш режаларига (бундан буён матнда йиллик иш режалар деб юритилади), шунингдек Сенат, Сенат Кенгаши ва Сенат Раисининг топшириқлари ва тавсияларига мувофиқ ташкил этадилар. 5. Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) йиллик иш режаларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Сенат Раиси ёки унинг топшириғига кўра Сенат Раисининг ўринбосари томонидан амалга оширилади. 6. Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) келаси йилга мўлжалланган йиллик иш режалари жорий йилнинг 15 декабридан кечиктирмасдан Сенат Кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. 7. Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) йиллик иш режалари Сенат Кенгашининг мажлисларида кўриб чиқилади. Иш режаларини кўриб чиқиш натижалари асосида Сенат Кенгаши қарор қабул қилади. 8. Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) йиллик иш режалари давлат дастурларини, Сенатнинг Ҳаракат дастурини амалга ошириш, Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) назорат фаолияти натижаларини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш заруратини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек Сенат Раиси ва Сенат Кенгашининг топшириқлари асосида тайёрланади. III. Конференция, давра суҳбати ва семинар ўтказишга тайёргарлик кўриш тартиби 9. Конференция, давра суҳбати ва семинар ўтказишга тайёргарлик кўриш тартибини Сенат қўмитасининг (комиссиясининг) раиси белгилайди. 10. Сенат қўмитасининг (комиссиясининг) раиси конференция, давра суҳбати ёки семинар ўтказиладиган сана ва жойни, шунингдек қатнашчилар сонини белгилайди. 11. Конференция, давра суҳбати ва семинар ўтказиладиган сана Сенат қўмитасининг (комиссиясининг) иш режасига мувофиқ белгиланади. 12. Режалаштирилган конференция, давра суҳбати ва семинар учун зарур бўлган ҳужжатларнинг лойиҳалари Сенат қўмитаси (комиссияси) томонидан тадбир ўтказиладиган санадан ўн кун олдин Сенат Девонининг Назорат-ахборот бўлимига тақдим этилади. 13. Режалаштирилган конференция, давра суҳбати ва семинар учун зарур бўлган ҳужжатларнинг лойиҳалари Сенат қўмитаси (комиссияси) томонидан тадбирлар ўтказиладиган санадан етти кун олдин тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритишга доир ишларни (пресс-релиз, сенаторларнинг интервьюларини ва бошқаларни тайёрлаш) амалга ошириш учун Сенатнинг Ахборот хизматига тақдим этилади. 14. Конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар Сенат биносида ва ундан ташқарида (сайёр конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар) ўтказилиши мумкин. 15. Конференция, давра суҳбати ва семинар ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда Сенат қўмитаси (комиссияси) давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатлар, эксперт хулосалари ва бошқа хулосаларни, статистик ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Олинган ахборот асосида бўлажак тадбир иштирокчиларининг доираси, тадбир дастури ва маърузачилар (қўшимча маърузачилар) белгиланади. 16. Конференция, семинар ёки давра суҳбатида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг, илмий муассасалар ва тадқиқот марказларининг вакиллари, шунингдек мутахассислар, олимлар ва экспертлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин. 17. Тадбир иштирокчиларининг миқдор таркиби конференция, давра суҳбати ёки семинардан кўзланган мақсадга қараб белгиланади. Иштирокчиларнинг узил-кесил рўйхати Сенат қўмитасининг (комиссиясининг) раиси томонидан тасдиқланади. 18. Маърузачилар (қўшимча маърузачилар) сифатида конференция, давра суҳбати ёки семинар мавзуи бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлган шахслар (олимлар, мутахассислар, экспертлар) таклиф қилинади. Зарурат бўлганда маърузачилардан (қўшимча маърузачилардан) маърузаларнинг (нутқларнинг) матнлари (тезислари) олдиндан сўраб олинади. 19. Конференция, давра суҳбати ёки семинарнинг дастури асосий маърузалар (энг муҳим масалалар бўйича расмий шахсларнинг нутқлари), қўшимча маърузалар рўйхати ҳамда нутқ учун қанча вақт ажратилганлигига оид маълумотдан иборат бўлади. 20. Режалаштирилган конференция, давра суҳбати ва семинар учун зарур бўлган ҳужжатларнинг лойиҳалари (тадбир дастури, иштирокчилар рўйхати, пресс-релиз, тавсиялар, мавжуд бўлса – қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар) Сенат қўмитаси (комиссияси) томонидан тадбирлар ўтказиладиган санадан беш кун олдин келишиб олиш учун Сенат Раисига тақдим этилади. 21. Хатлар (дастур-таклифномалар) конференция, давра суҳбати ёки семинар иштирокчиларига барвақт юборилади. Уларда конференция, давра суҳбати ёки семинар мавзуи, уни ўтказиш муддати ва жойи кўрсатилади. Хатларга (дастур-таклифномаларга) сўзга чиқувчи иштирокчиларнинг умумлашма тезислари, шунингдек бошқа материаллар олдиндан танишиб чиқиш учун илова қилиниши мумкин. Download 22.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling