Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Download 0.72 Mb.
|
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
- ЭШИТИЛДИ : Кун тартибидаги олтинчи масала Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш тўғрисида.
- СЎЗГА ЧИҚДИЛАР
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
(Сўзга чиққанларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими, билдирган фикр ва мулоҳазалари тўлиқ ёзилади). Йиғилиш раиси фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар таркибини рўйхат бўйича алоҳида-алоҳида овозга қўяди. (Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар таркиби йиғилишда иштирок этаётган вакилларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланса, сайланган ҳисобланади) “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси ва фуқаролар йиғини комиссиялар тўғрисидаги низомларга мувофиқ, фуқаролар вакиллари йиғилиши ҚАРОР ҚИЛАДИ: Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар таркиби қуйидаги тартибда сайлансин: маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича комиссия ______ нафар аъзо; хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ____ нафар аъзо; ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия ______ нафар аъзо; аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комиссия ______ нафар аъзо; ёшлар билан ишлаш бўйича комиссия ______ нафар аъзо; экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия ______ нафар аъзо. ЭШИТИЛДИ: Кун тартибидаги олтинчи масала Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомда “Ота-оналар университети” таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилиши белгиланган. Университет раҳбари вазифасини қоида тариқасида маҳалладаги хотин-қизлар фаоли амалга оширади. Шундан келиб чиққан ҳолда “Ота-оналар университети” таркибини рўйхат бўйича сайлаш таклиф этилади. СЎЗГА ЧИҚДИЛАР: (Сўзга чиққанларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими, билдирган фикр ва мулоҳазалари тўлиқ ёзилади). Йиғилиш раиси “Ота-оналар университети” таркибини рўйхат бўйича овозга қўяди. (“Ота-оналар университети” таркиби йиғилишда иштирок этаётган вакилларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланса, сайланган ҳисобланади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомга мувофиқ, фуқаролар вакиллари йиғилиши Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling